Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


сифатли ва замонавий маълумотларни ўз вақтида йиғишда Давлат


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

сифатли ва замонавий маълумотларни ўз вақтида йиғишда Давлат 
статистика қўмитасининг мустақиллиги ва мувофиқлаштирувчи 
ролини кучайтириш: Статистика тизимида статистик фаолиятни 
мувофиқлаштириш 
ишларнинг 
такрорланмаслиги 
ва 
зиддиятли 
маълумотларни тарқатмаслик учун муҳимдир. Статистикани тузувчилар 
ўртасида статистика фаолиятини мувофиқлаштириш стандарт тушунчалар 
ва таснифларга асосланиши керак. Давлат статистика қўмитасининг 
мустақиллиги ва мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш ва бошқа 
статистикани 
ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
соҳага 
оид 
фаолиятини 
мувофиқлаштиришга асос яратиш учун халқаро стандартларга мувофиқ 
расмий статистика тўғрисидаги кенг қамровли Қонун талаб этилади.
Бу статистика тизимига холис, сифатли, кенг қамровли, изчил, ишончли, 
шаффоф ва долзарб бўлган маълумотларни олишга ёрдам беради. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
118 
4. 
СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАР ВА ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН 
ЧОРА-ТАДБИРЛАР 
4.1. 
Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш
Мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил этувчи 
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа барча расмий статистика ишлаб 
чиқарувчилари учун ўз вазифаларини сифатли бажаришда аниқ ҳуқуқий 
асослар ва самарали ташкилий тузилма муҳим аҳамият касб этиши боис, 
статистика соҳасидаги қонунчилик қайта кўриб чиқилади ва миллий 
статистика тизимининг ташкилий инфратузилмаси модернизация 
қилинади. Сифатни бошқариш дастури жорий этилади, миллий 
статистика тизимини мувофиқлаштириб бориш кучайтирилади, статистик 
маълумотлар янада самаралироқ тақсимланади ва тарқатилади.
 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling