2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
113
Миллий статистика тизими зарур салоҳиятга эга: Маълумотларни
ишлаб чиқарувчилар тегишли ва ишончли маълумотларни ўз вақтида
шакллантириш ва тарқатишни таъминлаш ҳамда барқарор
ривожланиш
мақсадларига (БРМ) эришиш жараёнини самарали кузатиб бориш учун
етарли кадрлар, технологик ва молиявий ресурсларга ҳамда салоҳиятга
эга бўлади.
Давлат
статистика
қўмитаси
фойдаланувчиларнинг
статистикадан хабардорлигини ошириш, статистикага бўлган
талабни ошириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, статистик
маълумотларни ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб қилиш
мақсадида статистик маълумотларнинг тарқалиши орқали рақамли
жамиятнинг ривожланишига кўмаклашади: Давлат
статистика
қўмитаси жамиятда статистика ва ахборот саводхонлигини ошириш
орқали рақамли интеллектуал жамиятни шакллантиришда фаол иштирок
этади.
Муайян чора-тадбирлар статистикада
хабардорликни ошириш
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни,
барча даражаларда
маълумот алмашишни осонлаштиришни, ҳукумат томонидан қарорлар
қабул қилиш учун мавжуд маълумотлардан қандай
фойдаланишни
ва статистик имкониятларни ривожлантиришга мувофиқлаштирилган
инвестицияларни рағбатлантириш орқали ҳукуматни хабардор қилишни
ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: