Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

3.1. 
Стратегик мақсадлар 
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва технологик ўзгаришлар
ҳамда давом этаётган глобаллашув жараёнлари статистика тизими учун 
муайян қийинчиликларни туғдирмоқда ва ўз навбатида, янги 
имкониятларни ҳам яратмоқда. 
Замонавий статистика ташкилотлари тез ўзгарувчан технологиялар, 
долзарб 
ва 
замонавий 
статистикага, 
шунингдек, 
бюджетни 
қисқартиришга бўлгани каби кўплаб муаммоларга дуч келмоқдалар. 
Ушбу омиллар расмий статистика ишлаб чиқарувчиларига мавжуд 
ишлаб чиқариш усуллари ва ташкилий тузилмаларни қайта кўриб чиқиш 
ва қайта ташкил этиш, кўпроқ малакали кадрларни жалб қилиш, АКТ 
инфратузилмасини такомиллаштириш ва иш маданиятини оширишга 
мажбур қилади, бу эса хизмат кўрсатишга йўналтирилган ташкилотда 
ишлаш, алоқа ва инновациялар учун шароит яратишга ёрдам беради. 
Бу маълумотларни йиғиш, маълумотларни бошқариш, методология, 
АКТ ва лойиҳаларни бошқариш каби идоравий хизматларга ташкилий 
бўлиниш сифатида таърифланиши мумкин бўлган мавжуд тизимга 
қараганда 
интеграциялашган 
ишлаб 
чиқариш 
тизимларига
ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этиш имконини беради. 
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун статистик маълумотларни 
ишлаб чиқарувчилар янги ва янада сифатли маҳсулот ва хизматларни 
тақдим этиши учун ўзларининг ишлаб чиқариш усулларини доимий 
равишда такомиллаштириб туришлари керак.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
110 
Шундай қилиб, расмий статистика ишлаб чиқарувчилари янги 
технологиялар ва маълумотлар манбаларидан фойдаланиши ва доимий 
равишда ўзгариб турадиган тушунча ва усуллардан хабардор бўлиши 
керак. 
Модернизация қилиш ва доимий такомиллаштириш бўйича 
ҳаракатлар расмий статистиканинг асосий тамойиллари ва қадриятларини 
сақлаб қолган ҳолда амалга оширилиши лозим. Статистик маълумотларни 
ишлаб чиқарувчилар ахборот маконида ўз мавқеи ва обрўсини сақлаб 
қолишлари учун доимий равишда қуйидагиларни амалга оширишлари 
керак: (i) улар жамоат манфаатларига хизмат қилишларини намойиш 
этадилар; (ii) фойдаланувчиларга статистик маълумотларнинг аҳамиятини 
намойиш этадилар; ва (iii) сифатни таъминлаш элементларига (аниқлик, 
долзарблик, ўз вақтида эришиш, эркин олиш имконияти, изчиллик
ва изоҳлар) риоя қиладилар. 
Ушбу асосий қадриятларни таъминлаш осон эмас, чунки улар 
тегишли статистик материаллар ва хизматларни тўлиқ холислик билан 
тайёрлашни, 
шахсий 
маълумотни 
тақдим 
этган 
шахсларнинг 
махфийлигини сақлашни, шунингдек, чекланган бюджет доирасида 
тадбирларни устуворлигини талаб қилади. 
Стратегиянинг асосини стратегик мақсадлар ташкил қилади. 
Стратегик мақсадлар миллий статистика тизими 2025 йилгача
ўз истиқболлари ва мақсадларига эришиш учун амалга оширадиган 
фаолиятнинг асосий чора-тадбирлари ва йўналишларини қўллаб-
қувватлайди: 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling