Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Сиёсатни шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга алоқадор


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Сиёсатни шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга алоқадор 
миллий кўрсаткичлар тегишлича қамраб олиниши керак: Миллий 
статистика тизими сиёсатни шакллантириш ва қарорлар қабул қилиш, 
миллий ривожланиш мақсадларига эришишда ютуқларни ўлчаш учун 
фойдаланиладиган ишончли ва тегишли статистик маълумотларни 
тайёрлайди. Барча кўрсаткичлар халқаро миқёсда тан олинган 
стандартлар, таснифлар ва қоидаларга мос келади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
111 
Сифатни бошқариш, мониторинг ва баҳолаш тизими статистик 
фаолиятни асосий сифат кўрсаткичларига мослигини таҳлил қилиш, 
миллий 
ва 
халқаро 
тизимларга 
мувофиқлигини 
таъминлаш 
мақсадларида юритилади. Сифатни бошқаришнинг миллий тизимлари 
сифатни таъминлаш тизимларининг тан олинган моделларига 
асосланади, масалан, БМТнинг сифатни таъминлаш принциплари 
бўйича миллий асослари (СТПМА БМТ), ХВФ маълумотлар сифатини 
баҳолаш тизими (МСБТ), Европа сифат менежменти фонди, Европа 
амалий қоидалар тўплами, Европа статистика тизимининг сифатни 
таъминлаш бўйича рамкали тизими, Комплексли сифат менежменти, ISO 
EN 9001 ва бошқалар. 
Маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг сифатни таъминлаш тизими
ўз вақтидалилик ва аниқлик (статистика маълумотлари ўз вақтида
ва аниқ нашр этилади); долзарблик (статистик маълумотлар 
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб беради); аниқлик (статистик 
маълумотлар воқеликни аниқ ва ишончли акс эттиради); ишончлилик 
(фойдаланувчиларнинг статистик маълумотларга бўлган ишончи); 
мувофиқлик ва таққослаш имконияти (статистика вақт ва маконда ички 
изчилликка эга ва турли манбалардан тегишли маълумотларни 
бирлаштириши ва бўлишиши мумкин); талқин қилиш ва очиқликни
ўз ичига олади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling