Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни яхшилаш Давлат статистика қўмитасининг мувофиқлаштирувчи роли Статистика кенгашини ташкил этилиши орқали мустаҳкамланади. Ҳозирга қадар Статистика кенгаши лозим даражада фаолият юритмаган ва сўнгги йилларда маълумот ишлаб чиқарувчилар ўртасида статистика тизимини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш долзарб масалага айланган. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 121 Статистика Кенгашининг қуйидаги йўналишларда, жумладан статистика идоралари салоҳиятини ошириш, статистика соҳасида ишларни тартибга солиш ва келишилганлигини таъминлаш масалаларида (мисол учун, таснифлар ва стандартларни унификациялаш; ахборот базаларига кириш, ахборот тарқатиш соҳасида ягона сиёсатни юритиш; турли статистик маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг статистик маълумотлари ўртасидаги мумкин бўлган тафовутларни бартараф этиш мақсадида методологиялар, натижалар ва метамаълумотларни эълон қилиш масалаларини келишилишини тартибга солиш; халқаро стандартларни жорий қилиш ва маълумот йиғишда такрорланишларни камайтириш чораларини кўриш; статистик аудит ўтказишни йўлга қўйиш; метамаълумотларни унификациялаш ва бошқалар) ролини ошириш нормалари янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасига киритилади. Статистика кенгаши идоралараро қўмита сифатида барча идораларни келишувларга риоя этишга ундаш учун лозим даражада ваколатли ҳамда стратегик қарорлар қабул қилишга етарли салоҳиятга эга бўлиши даркор. Маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни яхшилаш, қуйидаги тадбирларни ўз ичига қамраб олади: Статистика кенгаши ваколати ва мажбуриятларини мустаҳкамлаш ва унинг таркибига асосий статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни киритиш; статистик маълумотлар, усуллар ва таснифлагичларни миллий манфаатларга уйғунлаштириш учун тегишли соҳаларда ваколатга эга бўлган техник ишчи гуруҳларни ташкил этиш; Статистика кенгаши ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 122 стандартлар ва таснифларни халқаро даражада тан олинган стандартларга мувофиқ унификациялаш мақсадида маълумот шакллантирувчи ташкилотлар методологияларини даврий статистик аудитдан ўтказиш механизмларини яратиш ва статистик аудит бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш; маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, уларнинг статистикасини уйғунлаштириш мақсадида, мавжуд келишувлар, меморандум ва ўзаро алоқаларни қайта кўриб чиқиш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling