Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Маълумот ишлаб 
чиқарувчи 
ташкилотлар 
Таснифлагичлар ва стандартлар
Олий ва ўрт-махсус 
таълим вазирлиги 
ТХСТ 1997 – Таълим бўйича халқаро стандарт 
таснифлагич - таълим соҳасида статистика маълумотлари
ва кўрсаткичларини таснифлаш учун фойдаланилади. 
Инвестициялар
ва ташқи савдо 
вазирлиги 
ТТКУТ-2012 – Товарларни таснифлаш ва кодлаштириш 
бўйича уйғунлаштирилган тизим 
Гарчи айрим ҳолларда халқаро стандарт ёки таснифнинг энг сўнгги 
версияси ишлатилмаса ҳам, уларга ўтишнинг аниқ режалари мавжуд. 
Масалан, ҳозирги пайтда миллий ҳисоблар Миллий ҳисоблар тизимининг 
1993 йилги версиясига мувофиқ тузилмоқда, аммо МҲТ-2008га ўтиш 
чоралари кўрилмоқда ва статистик ишларнинг кўп йиллик дастурига 
мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 
Молия вазирлиги ДМСҚ-2014ни жорий қилишни режалаштирмоқда, 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ПКМСҚ-2016 стандартларини 
амалга ошириш жараёнида. 
Ижтимоий статистиканинг баъзи соҳаларида халқаро тавсиялардан 
алоҳида ҳолларда оғишлар кузатилмоқда. Масалан, Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги ишчи кучи кузатувларида Халқаро меҳнат 
ташкилоти (ХМТ) стандартларини тўлиқ қўлламайди. 
Хозирги кунда фақат эксперимент асосида ўтказилаётган бўш иш 
ўринлари кузатувлари бўйича ХМТ тавсиялари асосида кузатув 
сўровномаларини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. 
Миллий даражада давлат органлари томонидан қўлланиладиган 
кичик ва бошқа корхоналар таснифи мавжуд бўлиб, улар статистика
ва қонунчилик мақсадларида кенг қўлланилади, аммо уларнинг 
ўлчамлари халқаро стандартларга нисбатан фарқ қилади.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
55 
Миллий 
таснифдан 
фойдаланган 
ҳолда 
маълумотларни 
шакллантиришнинг аниқ сабаби бор, чунки бу маълумотлардан миллий 
сиёсат мақсадлари учун қулай ва осон фойдаланиш мумкин, аммо 
уларни халқаро стандартларга мувофиқ нашр этиш ва халқаро миқёсда 
таққослаш ишларини қийинлаштиради. 
Шунингдек, халқаро стандартларни жорий этиш баробарида
фойдаланувчиларнинг ахборот саводхонлигини ошириб бориш бўйича 
мунтазам иш олиб бориш талаб этилмоқда. Хусусан, аҳоли билан 
ўтказилган маслаҳатлашувлар Давлат хизматчилари ва оммавий 
ахборот 
воситалари 
ходимларининг 
маълумотлардан 
тўғри 
фойдаланиш, таққослаш, таҳлил қилиш ва шарҳлашлари учун уларнинг 
ахборот саводхонлигини ошириш бўйича Давлат статистика қўмитаси 
томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кенгайтириш 
зарурлигини кўрсатди. 
Стандартлар ва таснифлардан фойдаланиш маълумотлар талқини 
ва интеграциялаш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, 
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумотларни ишлаб 
чиқарувчилар 
ҳамда 
улардан 
фойдаланувчилар 
ўртасидаги 
маслаҳатлашув 
ва 
мувофиқлаштириш 
жараёнини 
янада 
такомиллаштириш зарур. Бу ишлар қайта кўриб чиқиш сиёсати
ва дастурларини ишлаб чиқиш (масалан, фойдаланувчиларнинг ахборот 
саводхонлигини ошириш), шунингдек, самарали фаолият кўрсатадиган 
Статистика кенгашини таъсис этишни ўз ичига олиши мумкин. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling