Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Статистик усуллар Статистика маълумотлари тўплаш учун Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқарувчилар барча эҳтимолий статистика усулларидан, шу жумладан, аҳолини рўйхатга олиш, доимий танлама кузатувлар, махсус тадқиқотлар ва маъмурий манбалардан фойдаланадилар. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қамрови истисно қилинади. Умуман олганда, Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлатиладиган статистик усуллар етарли, аммо улар такомиллаштирилиши мумкин. Танлама Уй хўжаликлари, бизнес ва қишлоқ хўжалиги танлама кузатувлари расмий статистик маълумотларни олиш учун энг муҳим восита ҳисобланади (4-жадвал). Кузатувлар рўйхати давлат статистика ишлари Давлат дастури доирасида тасдиқланади. Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти танламани тўғри аниқлаш, унинг формати, ишончлилиги ва жамланма маълумот ишончлилигини таъминлаш учун муҳимлигини англайди. Хусусан, маслаҳатлашувлар танламани муваффақиятли амалга ошириш ва баҳолаш учун ёндашувлар ва танлаб олиш усулларини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 58 Маълумки, уй-хўжаликлари кузатувлари аҳоли турмуш даражаси тўғрисидаги статистик маълумотларни олиш учун ўтказилади. Икки босқичли кластерли саралаш қўлланилади, яъни бирламчи уй хўжаликлари танламаси йилига икки марта, бирламчи намунадаги уй хўжаликлари эса ҳар ой 100 фоиз алмаштириш (ротация) билан амалга оширилади. Давлат статистика қўмитаси иилига икки маротаба фермер хўжаликлари кузатувларини ўтказади, танлама ҳажми мавжуд хўжаликларнинг 10 фоизини ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг 0,5 фоизини қамраб олади. Танлама гуруҳини шакллантириш корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан ( КТЯДР) фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Кичик бизнеснинг ривожланиши ҳақида статистика маълумотларини олиш учун кичик корхона ва микрофирмалар кузатувлари даврий ҳисоботларга асосланган ҳолда ташкил этилади. 2018 йилда иштирок этиш даражаси 99,6 фоизни ташкил этди, етишмаётган 0,4 фоиз эса корхоналарнинг ёпилиши ёки вақтинча фаолият олиб бормаганлиги билан боғлиқ. Кузатувлар ҳар чоракда характеристикаларига қараб турли хил сўровномалар ёрдамида (даромадли фирмалар, даромадлари йўқ фирмалар, янги ташкил этилган фирмалар) ўтказилади, танлаб олиш эса кўп даражали стратификациялаш усулига асосланади. Бундай ҳолда, танлама гуруҳи (EГРПО) бир-бирини истисно қиладиган ва бир-бирини тўлдирадиган кичик гуруҳларга (қатламларга) бўлинади. Кузатилиши лозим бўлган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг умумий сони (ҳар бир қатлам учун) махсус дастурий таъминот асосида аниқланади. Танлама гуруҳи ҳажми 5 фоиздан 45 фоизгача бўлиши мумкин. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 59 Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда якка тартибдаги тадбиркорларнинг савдо, хизмат кўрсатиш, саноат ва транспорт соҳаларидаги фаолиятини танланма кузатувлар асосида ўрганиб боради. Саволномаларни тайёрлаш жараёнида Давлат статистика қўмитасининг барча тармоқлари, шу жумладан миллий ҳисобларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинади. Ҳудудларнинг мутаносиб ривожланиши давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлганлиги сабабли, танлаб олиш методологияси ва усулларини ҳудудларнинг (вилоят, туман) ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш зарур. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling