2-мавзу. Миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини ошириш стратегияси


Download 73.25 Kb.
bet1/5
Sana12.11.2023
Hajmi73.25 Kb.
#1768154
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 маъруза


2-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ СТРАТЕГИЯСИ


2.1. Иқтисодиётни глобаллашуви ва глобал рақобат
2.2. “Рақобатбардошликнинг миллий ромби”
2.3. Маълум ҳудуддаги корхона, тармоқ ости ва давлатларнинг сотиш ва маҳсулот ҳизматларни кўрсатишдаги рақобатбардошлиги
2.4. Бир ҳудудда маҳаллий рақобат, ҳудудий ривожланиш ва саноатнинг мужассамлашуви
2.5. Иқтисодий ривожланишнинг рақобатбардош стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида чет эл тажрибаси


Таянч иборалар: глобаллашув, глобал рақобат, рақобатбардошликнинг миллий ромби, маҳаллий рақобат, худудий ривожланиш, рақобатбардошлик стратегияси, хусусий сармоя, халқаро рақобат, турдош ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар.


2.1. Иқтисодиётни глобаллашуви ва глобал рақобат

Ҳар қандай мамлакатда ички бозорда рақобатнинг мавжудлиги бозор хўжалиги муваффақиятли фаолият кўрсатишининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.


Миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги - бу иқтисодиѐтнинг муҳим кўрсаткичлари ҳолатини ташқи параметрларга нисбатан ялпи баҳолашни ўзида мужассам этган қиѐсий тавсиф ҳисобланади, шу сабабли миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги халқаро рақобатда намоѐн бўлади.
Иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги намоѐн бўлишнинг кўп даражали шаклларига эга:

  • товарнинг рақобатбардошлиги;

  • ходимнинг рақобатбардошлиги;

  • товар ишлаб чиқарувчисининг рақобатбардошлиги;

  • тармоқнинг рақобатбардошлиги;

  • мамлакатнинг рақобатбардошлиги (ѐки миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги).

Бунда рақобатбардошликнинг барча даражалари ўртасида жипс ички ва ташқи ўзаро боғлиқлик мавжуд. Мамлакат ва тармоқнинг рақобатбардошлиги пировардида муайян товар ишлаб чиқарувчининг рақобатбардош товар ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви — бу жаҳон иқтисодиётининг товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва технологияларнинг ягона бозорига айланиш жараёнидир. Ушбу жараён жаҳон иқтисодиёти шакллана бошлаган даврдан бошланган. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви асосан куйидаги йўналишлар бўйича ривожланади: — товарлар, хизматлар, технологиялар, интеллектуал мулк объектлари халкаро савдоси; — ишлаб чиқариш омилларининг халкаро ҳаракати; — халқаро молиявий операциялар.
Жаҳон иқгисодиётининг глобаллашув даражасини куйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ифодалаш мумкин:
- халқаро товарлар ва хизматлар шплаб чиқариш ҳажми ҳамда унинг ўсиш суръатлари;
- тўғридан-тўғри хорижий иивестициялар ҳажми ва динамикаси;
- капиталнинг халқаро марказлашув ҳажми ва динамикаси;
- йирик, мураккаб комплекс халқаро инвестиция лойиҳаларининг шу турдаги лойиҳаларнинг у мумий миқёсига нисбатан ҳажми ва динамикасинянг ўзгариши;
- патенглар, лицензиялар, ноу-хау билан боғлиқ халқаро операциялар миқёси; - банк ва бошқа кредит муассасалари халқаро операцияларининг ҳажми ҳамда динамикаси;
- халқаро фонд бозорлари ҳажми ва динамикаси;
- валюта бозорлари ҳажми ва динамикаси.
Жаҳон иктисодиётининг глобаллашув жараёни куйидаги омиллар таъсирида ривожланади:
- иқгисодий - халкаро ишлаб чиқариш ва жаҳон савдосининг глобаллашуви;
- ижгимоий - дунё мамлакатларида одатларнинг бирхиллашиши, миллий анъаналарнинг кучсизланиши;
- сиёсий - давлат чегараларининг “шаффофлиги”, бир қутбли дунёнинг шаклланиши;
- технологик - транспорт ва ахборот узатиш воситаларининг ривожланиши;
- халқаро - халқаро иқгисодий ташкилотлар ролининг кучайиши, халкаро стандартларнинг жорий этилиши.
Глобаллашув жараёни иктисодий фаолиятнинг либераллашувини — халқаро савдо, хорижий инвестициялар, халқаро молия операцияларига қўйиладиган чекловларни қисқартириш ёки бартараф этишни тақозо этади. Шу билан боғлик ҳолда глобаллашув ва либераллашув битта жараённинг икки томони ҳисобланади, улар ўртасидаги қарама-қаршилик ушбу жараён ичвдаги қарама-қаршиликни акс эттиради. Глобаллашув жараёни ичида турли иқгисодий, сиёсий ва ижтимоий кучлар, турли хўжалик соҳалари, саноат ва молия гуруҳлари, тармоқлар ва мамлакатларнинг манфаатлари тўқнаш келади. Глобаллашув жараёни жаҳон иктисодиёти учун куйидаги салбий оқибатларни юз ага келтириши мумкин: — глобалллашув миллий ва жаҳон иктисодий ривожланишининг беқарорлиги ва нотекислигини кучайтиради. Ушбу ҳолат миллий хўжалик мажмуаларининг глобал бозор шароитларида самарали фаолият юрита олмайдиган экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш бўғинларига бўлиниши билан боғлиқ; — глобаллашув давлатнинг макроиқтисодий даражада тартнбга солиш ролини сезиларли даржада чеклайди ва давлатнинг ички, ташқи иктисодий алоқаларга таъсир кўрсатишнинг анъанавий дастакларини ўзгартириб юборади; — глобалашув ишлаб чикариш ва истеъмолда салбий ташқи омилларнинг оммавий тарқалишига олиб келади. ТМКларнинг глобал жахон бозорларига чиқиши ва глобаллашув жараёнидан фойда олишга интилиши борасидаги куч ли рақобат уларнинг атроф-муҳитни ифлослантирувчи ишлаб чиқариш ёки соғлиқ учун зарарли трансген маҳсулотларни яратиш каби жамият учун зарарли фаолият билан шутулланишларига олиб келади. Демак, глобаллашув - бу объектив, мураккаб ва зиддиятли жараён бўлиб, унинг асосини жаҳон иқгисодиётининг интеграциялашув, трансмшшийлашув ва байнанмилаллашув жараёнлари ташкил этади.
Глобаллашув жараёнлари ўз ақамияти ва натижаларига кўра фақат иқтисодий соҳа билан чекланиб қолмайди. Глобаллашув бугунги кунда маълум маънода ўз мазмунига ўхшаш, бироқ уни инкор қилувчи жараён, яъни айнан: иқтисодий фаолиятни минтақалаштириш - уюшма ташкил этган, кам ёки кўп миқдорда савдо эркинлашуви, мувофиқ интеграция гуруҳи доирасида капитал ва инсонларнинг ҳаракати юз бераётган мамлакатлар гуруҳини қамраб олган чекланган кўламдаги глобаллашув билан бирга кузатилади.
Иқтисодий фаолиятнинг глобаллашув жараёни асосан икки хил: микро- ва макроиқтисодий даражада ривожланмоқда.



Download 73.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling