Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Фойдаланувчилар билан алоқалар


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Фойдаланувчилар билан алоқалар 
Турли соҳаларда фойдаланувчиларни идентификация қилиш
ва категорияларга бўлган ҳолда рўйхатини тузиш учун статистик ахборот 
ва маълумотларни тарқатиш бўйича сиёсат ёки тартиб мавжуд эмас. 
Давлат статистика қўмитаси вақти-вақти билан фойдаланувчиларнинг 
эҳтиёжлари ва қониқиш даражасини аниқлаш учун тадқиқотлар ўтказади. 
Тадқиқотлар ҳисобот ва саволномаларни ҳамда уларни тўлдириш бўйича 
йўриқномалар сифатини ва аниклигини оширишга қаратилган доимий 
такомиллаштириш жараёни амалга оширилмоқда. Фойдаланувчилар 
билан мувофиқлаштириш талаби "Давлат статистикаси тўғрисида"ги 
қонунда белгилаб қўйилганига қарамай, амалда у тўлиқ бажарилмаяпти. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
65 
Расмий статистиканинг объективлиги оммавий ахборот воситалари, 
фойдаланувчилар ва жамоатчилик томонидан танқид қилинмоқда.
Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси томонидан статистик 
усулларнинг ошкоралигини таъминлаш (Давлат статистика қўмитаси 
расмий веб-сайтида ҳисобот ва пресс-релизларни нашр этиш), 
манфаатдор томонлар иштирокида даврий семинарлар ўтказиш, уларда 
асосий фойдаланувчилар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва 
илмий доираларнинг иштирокини кенгайтириш орқали расмий 
статистикага бўлган ишончни ошириш учун жиддий ҳаракатлар 
қилинмоқда. Шу билан бирга, статистика соҳасидаги хабардорлик 
даражаси пастлигича қолмоқда, бунинг учун соҳада ахборот тарқатишни 
янада фаоллаштириш зарур. 
Статистика органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга
обрў-эътиборини 
оширишга, 
фойдаланувчиларнинг 
эҳтиёжларини 
қондирилишини 
таъминлашга, 
аҳолининг 
статистика 
бўйича 
саводхонлигини оширишга, статистика соҳасида ахборот тарқатишни 
фаоллаштиришга, веб-сайт ва очиқ маълумотлар порталини доимий 
равишда такомиллаштиришга ҳуқуқий замин яратадиган "Расмий 
статистика тўғрисида"ги янги Қонуннинг қабул қилиниши Давлат 
статистика қўмитаси касбий мустақиллигини оширишнинг асосий 
йўналишлари сифатида белгилаб қўйилган. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling