Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Маълумотларни тарқатиш амалиёти


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Маълумотларни тарқатиш амалиёти 
Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган
статистик маълумотлар фойдаланувчиларга турли хил тарқатиш 
воситалари, шу жумладан медиа каналлар, Интернет ва босма ОАВ 
орқали тарқатилади. Ҳозирги пайтда Давлат статистика қўмитаси 
маълумотларни онлайн маълумотлар базаси ёрдамида тарқатиш устида 
шуғулланмоқда. Интернетда кенг жамоатчиликка йўналтирилган асосий 
макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичлари бўйича жамланган статистик 
маълумотлар мавжуд. Шунингдек, статистик маълумотларни турли 
форматларда осонгина юклаб олиш мумкин. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
66 
Расмий статистик маълумотларни веб-сайтда бепул олиш 
имконияти мавжуд. Шу билан бирга, фойдаланувчилар махсус 
тайёрланадиган маълумотларни буюртма бериб, уларни тайёрлаш 
билан боғлиқ хизматлар учун тўловни амалга ошириш орқали олишлари 
мумкин. Бироқ, нарх сиёсати аниқ кўрсатилмаган ва жамоатчилик учун 
очиқ эмас. 
Ўзбекистон 2018 йил май ойидан бошлаб ХВФнинг кенгайтирилган 
Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимида (к-МТУТ) иштирок 
этмоқда, ҳозирда ваколатли органлар Маълумотларни тарқатишнинг 
махсус стандартига (ССРД) ўтиш борасида ишларни олиб бормоқдалар. 
Статистик маълумотларни эълон қилиш кунлари ва вақти аввалдан 
эълон қилиб борилади. Маълумотларни эълон қилиш бўйича 12 ойлик 
дастлабки тақвим фойдаланувчиларга тақдим этилади. Маълумотлар 
тақвимга мувофиқ белгиланган кунда эълон қилиб борилади. 
Маълумотларни тарқатишда юзага келган ҳар қандай оғишлар олдиндан 
эълон қилинмайди ёки тушунтирилмайди. Ўз вақтида нашр этилишини 
назорат қилиш тартибини тавсифловчи аниқ шаклланган ёзма ҳужжат 
мавжуд эмас. 
Маълумотлар ва статистик ахборотни тарқатишнинг ягона сиёсати 
мавжуд эмаслиги сабабли, эълон қилинган статистик маълумотлардаги 
хатоликлар тузатилмайди ёки тузатилганлиги ҳақида эълон қилинмайди. 
Амалдаги усуллар ва тартиб-таомиллар тўғрисида барча маълумотлар 
очиқ эмас. 
Микромаълумотлар учун очиқ маълумотлар сиёсати мавжуд эмас. 
Тадқиқот мақсадида фойдаланувчиларга микромаълумотларни тарқатиш 
сиёсати ҳали ишлаб чиқилмаган, Шу ўринда, Давлат статистика қўмитаси 
йиғилган ва/ёки анонимлаштирилган микромаълумотларни Вазирлар 
Маҳкамаси ва Президент Администрацияси буйруқлари ва баённомалари 
асосида, шунингдек тижорат асосида органлар/муассасаларнинг 
талабларига биноан бепул шаклда тарқатиши мумкин. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
67 
2017 йилдан буён барча соҳага оид статистика маълумотлар 
изоҳлар ва таҳлилий материаллар билан бирга эълон қилиниши йўлга 
қўйилган. Усуллар ва тартиб-таомиллар тўғрисидаги маълумотлар веб-
сайтда кутубхона бўлимида маълумотлардан алоҳида жойлаштирилган, 
бу маълумотлар доимий равишда янгиланиб туради. к-МТУТ тизимида 
талаб асосида статистик маълумотлар ва метамаълумотлар эълон 
қилинади. Фойдаланувчиларга маълумотларни олиш ва индивидуал 
жадваллар ва диаграммаларни яратишга имкон берадиган тарқатиш 
созламалари учун маълумотлар базаси мавжуд эмас. 
Пресс-релизларни ёзиш ва оммавий ахборот воситалари билан 
ишлаш бўйича махсус тренингларни ўтказиш ходимлар учун 
маълумотларни тарқатишда муҳим восита бўлади. 
Давлат статистика қўмитаси маълумотлар тарқатиш сиёсатини 
яхшилаш учун статистик маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил 
қилиш учун замонавий дастурий таъминотларни («R», «Stata», «SPSS» 
ва бошқалар) жорий этиш, веб-сайтида онлайн маълумотлар базасини 
яратиш, маълумотларни фильтрлаш ва ҳар хил форматларда юклаб 
олиш, шунингдек маълумотларни тарқатиш ва визуализация қилиш учун 
ходимлар малакасини ошириш зарурлигини англаб етади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling