Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Нархлар статистикаси 
Давлат статистика қўмитаси ХВФ, ИҲТТ, Евростат, БМТ ЕИК, 
Жаҳон банки ва ХМТ каби йирик халқаро ташкилотлар стандартларига 
мувофиқ нарх статистикасини (ИНИ, ИЧИ) тузади. 
ИНИ ва уй хўжаликлари бюджетлари кузатувлари 1999 йилги 
МШИТга мувофиқ амалга оширади. Нархлар статистикасини тузишда 
товарларни 
танлаш 
уй 
хўжаликлари 
бюджети 
кузатувлари
ва ишбилармонлик статистикаси маълумотларига асосланади, шу билан 
бирга ИНИда маълумот манбаларини танлашда корхоналар регистрлари 
маълумотлари ўрнига асосан нархлар ҳақида ахборот тўплашга масъул 
ходимларнинг хулосаларига таянилади. 
ИНИ ва ИЧИ билан бир қаторда, нархлар статистикаси бошқармаси 
бошқа нархлар статистикасини ҳам ишлаб чиқади, масалан саноат 
корхоналари томонидан сотиб олинган материалларнинг манба индекси, 
транспорт ва алоқа хизматлари тарифлари, шунингдек, экспорт
ва импорт товарлари учун инвестициялар нархлари индекслари. Ҳозирги 
вақтда республикада нархларни кузатиш ишлари планшетлардан 
фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда. 
Асосий муаммолар сифатида товарлар ва хизматлар бўйича нарх 
маълумотларининг сифати, янги маҳсулотлар ҳисоби, мавсумий 
жиҳатлар ва кичик корхоналарнинг нарх статистикасини тузишда қамраб 
олишдаги қийинчиликлар қайд этилади. 
 
Ташқи савдо статистикаси
Ташқи савдо статистикаси Давлат статистика қўмитасининг ташқи 
иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси томонидан 
тузилади. Методологик тавсияларнинг асосий манбалари Халқаро 
валюта фондининг тўлов баланси ва халқаро инвестиция позициялари 
бўйича кўрсатмалари (ТБҚ-6) ва БМТ, ХВЖ, Жаҳон савдо ташкилоти
Евростат ва бошқалар томонидан тайёрланган халқаро савдо 
хизматлари статистикасининг 2010 йилдаги кўрсатмаларидир.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
82 
Товарлар ташқи савдоси ҳақида статистика маълумотлари тўплаш, 
қайта ишлаш ва маълумотлар базасини юритиш Давлат божхона 
қўмитаси томонидан божхона декларациялари маълумотлари асосида 
амалга оширилади. Давлат статистика қўмитаси фақатгина статистик 
мақсадларда зарур бўлган маълумотларни олади. 2018 йилда миллий 
шароитларга, хусусан халқаро фармацевтика соҳасига мослашиш учун 
маълум ўзгаришлар билан уйғунлаштирилган тизим асосида янги товар 
номенклатураси жорий этилди. 
Хизматлар савдоси ҳақида статистика маълумотларининг асосий 
манбалари бўлиб маъмурий маълумотлар, йирик корхоналарнинг 
статистик ҳисоботлари, статистик кузатувлар (туризм, кичик корхоналар 
ва микрофирмалар) ва миқдорий баҳолаш усуллари ҳисобланади. Барча 
йирик корхоналар ҳар ойда маълумотларни тақдим этадилар, 
баҳолашлар эса кичик корхоналар ва микрофирмалар учун қўлланилади. 
Туристик хизматлар нуқтаи назаридан, кириш ва чиқиш туризми бўйича 
танлама кузатувлар амалга оширилади. Жаҳон туристик ташкилотининг 
тавсиялари асосида туризм бўйича ёрдамчи ҳисоб ишлаб чиқилган. 
Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 
томонидан 
фойдаланадиган 
таснифлагичлар 
ва 
стандартларни 
уйғунлаштириш масаласи ханузгача сақланиб қолмоқда. Ҳар икки идора 
халқаро таснифлагичлар ва стандартларнинг сўнгги версияларини жорий 
этиш ва бирлаштириш учун биргаликда ишлашлари лозим. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling