Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 
Мамлакат мустақилликка эришгандан бери қишлоқ хўжалигини 
рўйхатга олиш амалга оширилмаган бўлса-да, 2022 йилдаги аҳолини 
рўйхатга олишни ўтказишдан кейин 2023 йилда қишлоқ хўжалигини 
рўйхатга олиш мамлакатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида 
белгиланди. 
Давлат статистика қўмитаси жалб қилинган вазирликлар
ва идоралар билан биргаликда 2023 йилда республикада қишлоқ 
хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш бўйича йўл харитаси 
лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. 
 
Бизнесни рўйхатга олиш 
Яқин келажакда Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2022 йилдаги 
аҳолини рўйхатга олиш ва 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга 
олишни 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
бизнесни 
рўйхатга 
олиш 
режалаштирилмаган.
 
Миллий ҳисоблар
Миллий ҳисоблар статистикаси Давлат статистика қўмитаси 
томонидан тузилган бўлиб, у Миллий ҳисоблар тизими-1993 (МҲТ) 
тавсияларига мувофиқ амалга оширилади. 2013 йилдан бошлаб
МҲТ-2008ни жорий қилиш бўйича сезиларли ҳаракатлар амалга 
оширилди ва Давлат статистика қўмитаси 2020 йилдан бошлаб
МҲТ-2008ни босқичма-босқич жорий этиб бормоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 
"Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини 
жорий 
этиш 
тўғрисида"ги 
691-
сон 
қарори 
миллий 
ҳисоблар 
статистикасини кейинги икки йил учун такомиллаштириш бўйича устувор 
вазифаларни белгилаб берди. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
77 
Давлат статистика қўмитаси ходимлари МҲТ-2008ни жорий қилиш 
бўйича БМТ EИК, Eвростат, EАСТА кўп йиллик дастури доирасида 
тўловлар баланси ва давлат молияси статистикаси билан боғлиқликда 
бир қатор семинарларда иштирок этдилар. Яқинда ХВФ билан муайян 
соҳалардаги ишларнинг устуворлигини белгиловчи тўрт йиллик режа 
келишиб олинди. МДҲ Статистика қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки 
билан бу борадаги ҳамкорлик давом этмоқда. Давлат статистика 
қўмитаси “Глобал халқаро таққослаш дастури-2020”да иштирок этишга 
тайёрланмоқда. 
Давлат статистика қўмитасининг Макроиқтисодий кўрсаткичлар
ва миллий ҳисоблар бошқармаси миллий ҳисоблар бўйича статистик 
маълумотларни тўплаш учун етарли кадрлар, техник ресурслар
ва инфратузилмага эга. Бироқ, юқори даражадаги кадрлар қўнимсизлиги 
ва техник масалалар асосий муаммолар сифатида қайд этилади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling