2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш
миллий стратегияси
83
Сўров натижалари Ўзбекистонда аҳоли томонидан ёқилғи
ва энергия истеъмоли тўғрисидаги зарур маълумотларни олишга, ёқилғи-
энергетика балансидаги истеъмолнинг таркибини батафсил аниқлашга,
маълумотларнинг сифатини яхшилашга ва фойдаланувчиларга энергия
истеъмоли тўғрисида тўлақонли маълумот тақдим этишга ёрдам беради.
Энергия
баланси
кўрсаткичлари,
энергия
самарадорлиги
ва жисмоний шахслар томонидан энергия истеъмолини баҳолашда
моделлаштириш усулларидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро
экспертларнинг маслаҳатлари истеъмолчиларга тақдим этилаётган
маълумотларнинг сифатини яхшилайди.
Атроф-муҳит статистикаси
Атроф-муҳит мониторинги иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир
этувчи кўп қиррали масаладир. Атроф-муҳит статистикаси бир қатор
вазирликлар (Сув хўжалиги
вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Транспорт вазирлиги,
Энергетика вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси) томонидан тўпланади.
Атроф-муҳитнинг статистик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш
миллий
методологияси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2019 йил сентябр
ойида ишлаб чиқилган.
Барқарор ривожланиш концепцияси доирасида интеграциялашган
сиёсатни ишлаб чиқиш талабларига тўғридан-тўғри
жавоб берадиган
изчил, таққосланадиган ва кенг қамровли статистик маълумотлар
ва кўрсаткичларни шакллантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: