Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Гендер статистикаси 
Гендер статистикасининг халқаро стандартларга жавоб берадиган
йиллар давомида Ўзбекистонда эркак ва аёллар ҳаётининг аниқ 
воқелигини акс эттирувчи кўрсаткичлар мавжумини ишлаб чиқиш зарур. 
Гендер бўйича ажратилган кўрсаткичлар сиёсатчиларга қарорларни 
қабул қилишда вазиятни таққослашга, шу қаторда БРМни гендер нуқтаи 
назаридан кузатишни осонлаштириш учун маълумотлар билан 
таъминлашга ёрдам беради. 
 
Меҳнат статистикаси 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
томонидан 
меҳнат 
бозори 
статистикасини шакллантиришда айрим истиснолардан ташқари
ХМТ стандартлари ва таснифларига амал қилинади. 
Давлат статистика қўмитаси корхона ва ташкилотларнинг статистик 
ҳисоботлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 
ўтказилган меҳнат ресурслари бўйича кузатувлари, солиқ органларининг 
маълумотлари, шунингдек, таълимнинг кундузги шаклда таҳсил олувчи 
талабалар сони бўйича таълим муассасаларининг давлат статистика 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
94 
маълумотлари асосида иш билан банд бўлганлар тўғрисидаги 
маълумотларни шакллантиради. 
Ишчи кучи кузатувларининг барча босқичлари, жумладан 
интервьюерларни ўқитиш, танлаш, сўровномаларни ишлаб чиқиш, 
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади ва тартибга 
солинади. Вазирлик ХМТ меъёрларини қисман бажаради, аммо 
сезиларли истиснолар мавжуд, хусусан, ишсизликни аниқлаш, ишланган 
соатлар сони тўғрисида маълумотларни тўплаш амалиётининг йўлга 
қўйилмаганлиги 
ва 
бошқалар. 
Кузатув 
ҳозирги 
кунда 
қоғоз
кўринишида оширилади ва келгусида шахсий суҳбатлар орқали 
маълумотларни 
тўплашнинг 
электрон 
шаклига 
ўтиш 
режалаштирилмоқда. Кузатув натижаларини ҳужжатлаштиришда кузатув 
давомида олинган жавоблар фоизи аниқлаштирилмайди. 
Ўзбекистонда маълум даражада бўш иш ўринлари, иш ҳақи
ва даромадлар бўйича статистик маълумотлар мавжуд, аммо уларни 
халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш зарур. БҲХТ (2008) 
ва КХСТнинг (2011) сўнгги версиялари қўлланилмайди. Танлаш 
коэффициенти Ўзбекистондаги уй хўжаликларининг 0,3 фоизини ташкил 
қилади. Танланма режаси икки босқичли тизимли табақалаштирилган 
кластер намунаси бўлиб, унда мамлакат минтақалари қатламлар 
шаклида, маҳаллалар (қишлоқ аҳоли пунктлари / турар-жой массивлари) 
кесимида кластерлар кўринишида бўлади. 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳусусий ва давлат 
секторидаги корхоналар орасида бўш иш ўринлари бўйича сўровларни 
ўтказади. 
Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика 
ҳисоботлари асосида ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика 
ишлари дастурига мувофиқ бажарилган ишлар ёрдамида тузилади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
95 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
2013 
йилдан 
буён 
йирик 
корхоналардаги (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдан ташқари)
иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни тўплашни амалга оширади. 
Меҳнат статистикаси бўйича миллий дастур халқаро стандартларга 
мувофиқ 
умумий 
тушунчалар, 
таърифлар 
ва 
таснифлардан 
фойдаланишни таъминлашга қаратилган бўлиши ва натижаларнинг 
мослиги ва таққосланиши мумкинлигини баҳолаши керак.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling