Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Ижтимоий соҳа статистикаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Ижтимоий соҳа статистикаси
Ижтимоий статистика асосан тегишли вазирликлар ва давлат 
муассасалари томонидан тузилади. 
Барқаро 
ривожланиш 
соҳасида 
халқаро 
стратегиялар
ва ривожланишни режалаштириш стратегиялари (масалан, БРМ) учун
уй 
хўжаликларининг 
ижтимоий-иқтисодий 
кўрсаткичлари 
Давлат 
статистика қўмитаси томонидан уй хўжаликлари кузатувларини ўтказиш 
орқали ишлаб чиқилади. 2000 йилдан буён ҳар ойда турмуш даражаси
тўғрисидаги статистик маълумотларни олиш учун уй хўжаликларида 
кузатувлар ўтказиб келинмоқда. 
Кузатув 
натижаларига 
кўра, 
аҳоли 
ва 
уй 
хўжаликлари 
истеъмолининг ўртача даражаси, уларнинг демографик, ижтимоий
ва иқтисодий хусусиятлари ва уй хўжаликларининг кам таъминланганлик 
даражаси бўйича тақсимланиши, истеъмолнинг таркиби ва унинг 
динамикаси, шунингдек уй хўжаликларининг манбалар бўйича 
даромадларининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар шаклланади. 
 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
91 
Уй хўжаликлари кузатувлари 
Уй хўжаликлари бюджетини ўрганиш Ўзбекистонда расмий 
статистиканинг муҳим манбаларидан биридир. Кузатув давомида 
олинган 
маълумотлар 
давлат 
идоралари 
ва 
жамоатчиликка 
фаровонликни, иқтисодий фаолиятни ва бошқа муҳим тенденцияларни 
кузатишга имкон беради. Ушбу маълумотлар Давлат статистика 
қўмитасининг бошқа статистика ишларини, шу жумладан миллий 
ҳисобларни, истеъмол нархлари индексини ва энг кам истеъмол 
саватчасини ҳисоблаб чиқишда ёрдам беради.
Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари кузатуви доирасида 
доимий равишда истеъмол ва харажатлар тўғрисидаги маълумотларни 
тўплайди. 2000 йилдан буён бу кузатувлар Ўзбекистонда фаровонлик 
даражаси тўғрисида маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб келган. 
Кузатувлар сифатини таъминлаш ва республика миқёсида ҳар бир 
ҳудудни (хусусан, 12 вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент 
шаҳрида) шаҳар ва қишлоқ жойлари кесимида маълумотга эга бўлиш 
учун мос танланма ишлаб чиқилади. 
2000 йилдан бошлаб танлаб олиш режаси ва мавзулар бўйича 
кузатувларга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Ҳозирги вақтда танлама 
гуруҳ ҳажми йилига икки марта 208 та кластердан танлаб олинган 10000 
уй 
хўжаликларини 
ташкил 
этади. 
Танланма 
гуруҳнинг 
стратификацияланган кўп босқичли намунавий дизайни доимий равишда 
уй хўжаликларини танлаб олиш учун фойдаланилади. 
Амалий тажриба мақсадга эришиш учун хизмат қилади, аммо 
харажатларни 
камайтириш, 
маълумот 
қамровини 
кенгайтириш
ва аниқликни ошириш, шунингдек, маълумотларни йиғиш ва қайта 
ишлашга сарфланадиган вақтни қисқартириш учун сезиларли даражада 
тамокиллаштиришга эҳтиёж сезилади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
92 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling