Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Туризм соҳаси статистикаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Туризм соҳаси статистикаси Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг (ЖСТ) туризм статистикаси бўйича халқаро тавсияларига (ТСХТ-2008) мувофиқ ишлаб чиқилган сайёҳлик статистикасини тузишда ҳамкорлик қилмоқда. Бироқ, ички туризм статистикаси, туризм статистикасини халқаро таққослаш ва чет эллик сайёҳлар учун маҳаллий йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот бериш каби баъзи йўналишларни такомиллаштириш талаб этилади. Транспорт статистикаси Зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган энг муҳим муаммолардан бири бу транспорт соҳаси тўғрисида тўлиқ, ишончли ва аниқ маълумотларнинг йўқлигидир. Давлат статистика қўмитаси яқинда ташкил этилган Транспорт вазирлиги билан сўнгги халқаро стандартларга мувофиқ транспорт статистикасини ишлаб чиқишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиши керак. Хусусан, транспорт фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (уй хўжаликлари) ҳисобини, транспорт статистикасини тузиш методологияси ва технологияларини (транспорт хизматлари нархлари ва тариф индекслари, транспорт инфратузилмаси ва логистика статистикаси, йўловчи ва юк ташиш кўрсаткичлари каби) халқаро 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 96 стандартларга мувофиқ такомиллаштириш зарур. Транспорт ва иқтисодий мувозанатни ривожлантириш учун зарур бўлган маълумотлар базасини яратиш Транспорт вазирлиги фаолиятида статистик йўналиш бўйича устувор вазифа ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги статистикаси Давлат статистика қўмитаси корхоналар ва ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари, қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари кузатувлари асосида қишлоқ хўжалиги статистикасини шакллантиради. Давлат статистика қўмитаси ФАО билан озиқ-овқат балансини тузишда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим сектори бўлганлиги сабабли, ишчи кучининг 28 фоизини ва мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 28,8 фоизини ташкил этади, шунинг учун ишончли қишлоқ хўжалиги статистикасига эҳтиёж катта. Халқаро стандартларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги статистикасининг ишончли тизимини ишлаб чиқиш 2020-2030 йилларга мўлжалланган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш миллий стратегиясида стратегик мақсадлар ва тадбирларни амалга оширишдаги ютуқларни баҳолашни таъминлайдиган асосий стратегик устувор йўналиш сифатида белгиланган. Ушбу стратегияга мувофиқ, 2023 йилнинг биринчи чорагида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020- 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ, 2023 йилнинг I чорагида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш режалаштирилган. Шу ўринда, агротехника тадбирлари, айрим турдаги қишлоқ хўжалик экинларнинг вегетация даври, уларни етиштириш, иқлим шароитига ва бошқа сабабларга кўра I чоракда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш самарасиз ҳисобланади. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 97 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 йилдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳоли рўйхатга олиниши режалаштирилмоқда, унинг якуний маълумотлари 2024 йилга қадар тайёрланади. Халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ушбу маълумотларни статистиканинг бир тармоғида таққослаш базаси ёки бошқа бошқасида статистик тадқиқотлар учун зарур бўлган маълумот манбаи сифатида фойдаланишда аҳолини рўйхатга олишнинг фойдаси ошади. Масалан, у танлама кузатишлар ёки қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун статистик асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Юқорида баён қилинганларни ҳисобга олган ҳолда, 2024 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида юқори малакали кадрлар ва етарли инфратузилманинг йўқлиги ишончли статистик маълумотларни тўплашни қийинлаштиради. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling