Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Имкониятлар сўнгги вақтларда ҳукумат томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича сиёсати халқаро стандартларни миллий статистикага жорий қилиш имконини беради ( ХВФнинг МТМСга қўшилиш); БРМ кўрсаткичларини самарали мувофиқлаштириш ҳамда статистика инфратузилмасини янада ривожлантириш учун статистик маълумотларни тайёрлаш ва уларни алмашиниш соҳасида Давлат статистика қўмитаси билан бошқа маълумотларни ишлаб чиқарувчилар ўртасида самарали ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш қулай имкониятни таъминлаши мумкин. Таҳдидлар Давлат статистика қўмитасининг етакчи роли бошқа маълумотларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қабул қилинмайди, бу эса стратегияни муваффақиятли амалга ошириш учун таҳдидларни юзага келтиради. Бундан ташқари, яна бир жиддий таҳдид бу томонларнинг статистик фаолиятда ҳамкорлик қилиш ёки ўз мажбуриятларини тан олишнинг истамалмаслигидир; бюджет чекловлари Давлат статистика қўмитасининг салоҳияти ва инфратузилмаси ривожланиши учун жиддий таҳдидни ифодалаши мумкин. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 108 3. СТАТИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СТРАТEГИК МАҚСАДЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ Ўзбекистон статистика тизимини баҳолаш жараёнида ривожланиш мақсадларига эришиш, дастурларнинг самарадорлиги тўғрисида муҳим маълумотларни тақдим этишда халқаро миқёсда тан олинган стандартларга мувофиқ юқори сифатли ва ишончли статистикани шакллантиришга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланди. Ишончли статистик маълумотлар ҳукуматга ўз сиёсатини такомиллаштириш ва фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишга ёрдам беради. Статистика тизимининг асосий мақсади - мамлакат аҳолиси ва иқтисодиёти тўғрисида юқори сифатли маълумотларни доимий равишда самарали тўплаш, сақлаш ва тарқатишдан иборат. Самарали фаолият кўрсатадиган статистика тизимидан кутиладиган қуйидаги якуний натижаларни санаб ўтишимиз мумкин: халқаро миқёсда тавсия этилган стандартлар, таснифлар ва методологияларга мос келадиган зарурий даврийликдаги, долзарб ва ишончли статистик материалларни тайёрлаш; олдиндан эълон қилинган тақвим асосида зарур статистик маълумотларни метамаълумотларм билан бирга кенг фойдаланишни таъминлайдиган шаклда тарқатиш, шунингдек, фойдаланувчилар томонидан доимий равишда фикр ва мулоҳазаларни олиш орқали тажрибани максимал даражада такомиллаштириб бориш; маълумотлар шаклларининг ўзгаришини ва фойдаланувчилар эҳтиёжларини доимий равишда кузатиб бориш, шунингдек, мавжуд имкониятларни мослаштириш ва фойдаланиш мақсадида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш соҳасидаги технологияларни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 109 Юқорида кўрсатилган якуний натижаларга эришиш учун Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси қуйида келтириб ўтилган стратегик мақсадлар ва устувор йўналишларга мувофиқ амал қилинадиган тамойиллардан иборат бўлади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling