Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Кучсиз томонлар Ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳуқуқий базанинг заифлиги. Статистик фаолиятнинг ҳуқуқий асослари заиф ва эскирган. Маълумот етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар уртасида атамаларида аниқ фарқ йўқ. Статистик маълумотларга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар билан қарама-қаршиликлар мавжуд. Бундан ташқари, манфаатдор томонлар Давлат статистика қўмитасининг статистика соҳасида ваколатли давлат органи сифатида ваколати ва қонунийлигини тўлиқ англаши ва тан олишини таъминлаш учун "Расмий статистика" атамасини аниқ белгилаб қўйиш керак. Қонунда статистик маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг статистика соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланмаган, чунки унда "статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчилар" атамаси мавжуд эмас; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 105 Статистика кенгаши тегишлича фаолият кўрсатмаяпти. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциясидан кўра маслаҳат вазифасини бажаради; шу сабабли унинг фаолияти тизим амалиётини энг сўнгги халқаро стандартлар ва методологияларга мувофиқлигини таъминлашга ва маълумотлар ишлаб чиқарувчиларнинг статистика соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилмаган; статистик маълумотлар ва статистик ахборотни тўплаш, синтез қилиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш учун кадрлар ресурсларининг чекланганлиги (ходимлар ва техник мутахассислар сони) нуқтаи назаридан ресурслар етишмаслиги ва имкониятларнинг чекланганлиги; маълумотларни ишлаб чиқарувчи бошқа вазирлик ва идоралар билан таққослаганда катта фарқ қиладиган меҳнат ва иш шароитлари; салоҳиятни ошириш бўйича ўқув дастурларининг сифати мос келмаслиги. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling