Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистика соҳасидаги инфратузилма


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Статистика соҳасидаги инфратузилма

тизимдаги технологик камчиликлар. Статистика билан 
шуғулланувчи манфаатдор ташкилотлар турли хил маълумотлар 
базалари ва маълумотлар тизимларидан, статистик циклларнинг ҳар хил 
турлари ва частоталаридан фойдаланадилар; бу жамоатчиликка 
тегишли маълумотларни тақдим этилишини мураккаблаштиради. 
Тизимда статистик регистрларни тузиш ва улардан фойдаланиш бўйича 
мувофиқлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш керак. Бу статистик 
маълумотларни 
тайёрлаш 
ва 
тарқатиш, 
уларнинг 
очиқлиги
ва ошкоралигини таъминлаш ҳамда мониторингини юритишда тизимли 
ёндашишга имкон беради. 
 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
106 
Фойдаланувчилар ва таъминотчилар ўртасидаги муносабатлар 

маълумотлардан 
фойдаланувчилар 
биалн 
мулоқотнинг 
етарли эмаслиги;

асосий 
кўрсаткичларнинг 
халқаро 
ташкилотлар 
маълумотларига мувофиқ эмаслиги (бу кўрсаткичларни бошқа 
мамлакатлар билан таққослашни имконсиз қилиб қўяди);

статистик фаолиятнинг етарли даражада шаффоф эмаслиги
статистик маълумотлар ва ахборотларни тарқатиш бўйича ягона 
сиёсатнинг йўқлиги; 

фойдаланувчилар, 
етказиб 
берувчилар 
ва 
статистик 
маълумотларни 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ўртасида 
муносабатларни 
мувофиқлаштириш, ҳамкорлик ва алоқа яхшиланаётган бўлса-да, 
тизимда вақти-вақти билан такрорланадиган ёки бир-бирига зид бўлган 
статистик маълумотларни олиш ҳавфи мавжуд. 
 
Маълумотларни қайта ишлаш соҳасидаги инфратузилма

марказий 
офис 
ва 
ҳудудий 
органларда 
дастурий 
таъминотнинг 
лицензияланмаган 
версияларидан 
фойдаланилиши 
натижасида қўп ҳолларда компьютерларнинг ишдан чиқишига олиб 
келади. Бундан ташқари, дастурий таъминотнинг турли 
хил 
версияларидан 
фойдаланилиши 
туфайли 
қайта 
ишлаш 
ва 
умумлаштириш жараёнида қийинчиликлар юзага келади. Ҳозирги вақтда 
очиқ кодли дастурий таъминотдан фойдаланиш фақат веб-серверлар 
билан чекланган. Статистик маълумотларни қайта ишлаш ва тарқатиш 
учун бепул очиқ дастурий таъминот фойдаланилмайди. 

технологиялар 
нуқтаи 
назаридан 
Давлат 
статистика 
қўмитасида энг катта муаммо уч йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлган 
ишчиларнинг нисбатан камлиги ва АКТ ходимларининг қўнимсизлик 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
107 
даражасини юқорилигидир. Бу билимларни узатиш аҳамиятини 
сезиларли даражада оширади ва ахборот технологиялари соҳасида аниқ 
стратегияни ишлаб чиқиш заруратини тасдиқлайди. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling