2020-
2025 йилларда Ўзбекистон
Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
111
Сифатни бошқариш, мониторинг ва баҳолаш тизими статистик
фаолиятни асосий сифат кўрсаткичларига мослигини таҳлил қилиш,
миллий
ва
халқаро
тизимларга
мувофиқлигини
таъминлаш
мақсадларида юритилади. Сифатни бошқаришнинг
миллий тизимлари
сифатни таъминлаш тизимларининг тан олинган моделларига
асосланади, масалан, БМТнинг сифатни
таъминлаш принциплари
бўйича миллий асослари (СТПМА БМТ), ХВФ маълумотлар сифатини
баҳолаш тизими (МСБТ),
Европа сифат менежменти фонди, Европа
амалий қоидалар тўплами, Европа статистика
тизимининг сифатни
таъминлаш бўйича рамкали тизими, Комплексли сифат менежменти, ISO
EN 9001 ва бошқалар.
Маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг сифатни таъминлаш тизими
ўз вақтидалилик ва аниқлик (статистика маълумотлари ўз вақтида
ва аниқ нашр этилади); долзарблик (статистик
маълумотлар
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб беради); аниқлик (статистик
маълумотлар воқеликни аниқ ва ишончли акс эттиради); ишончлилик
(фойдаланувчиларнинг статистик маълумотларга бўлган ишончи);
мувофиқлик ва таққослаш имконияти (статистика вақт ва
маконда ички
изчилликка эга ва турли манбалардан тегишли маълумотларни
бирлаштириши ва бўлишиши мумкин); талқин қилиш ва очиқликни
ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: