Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

3.2. 
Устувор йўналишлар 
СРМС Ўзбекистон миллий статистика тизимини тўлиқ қамраб 
олишга ва барча стратегик мақсадларга эришишга қаратилган. 
Уларнинг барчаси муҳимлиги, аммо уларнинг баъзилари 
бошқаларга қараганда кўпроқ вақт ва ҳаракат ҳамда шошилинч ёрдамни 
талаб қилиши тан олинади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
114 
СРМС учун устувор йўналишлар сифатида қуйидаги тадбирлар 
белгиланган: 

Мавжуд миллий таснифлар, методология ва стандартларни 
халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва энг илғор амалиётга 
мос 
равишда 
маълумотларни 
тайёрлаш 
жараёнларини 
такомиллаштириш: 
Стандарт 
таснифлардан 
фойдаланиш 
маълумотларни изоҳлаш ва интеграция қилиш учун жуда муҳимдир. 
Янги ишлаб чиқилган стандартлар қабул қилинган ички стандартларга 
мос келиши керак. Бу миллий статистика тизимининг сифатини 
яхшилайди ва унинг халқаро стандартлар билан таққосланишини 
таъминлайди. СРМСнинг асосий йўналиши халқаро стандартларга 
мувофиқ миллий таснифлагич, методология ва стандартларни 
уйғунлаштириш, қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилади. 

Турли хил кесимларда (макроиқтисодий, саноат, минтақавий, 
гендер кўрсаткичлар, даромадлари, ҳажми ва бошқалар) 
мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар юзасидан 
фойдаланувчиларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга 
тақдим 
этиладиган 
статистик 
маълумотлар 
доирасини 
кенгайтириш: тараққиётни кузатиш ва баҳолашнинг муҳимлигини 
ҳисобга олган ҳолда, миллий ривожланиш мақсадларига эришиш
ва Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингидаги мавқеини яхшилашда СРМСни 
амалга ошириш биринчи навбатда асосий миллий кўрсаткичларни 
кўриб чиқиш ва такомиллаштиришга йўналтирилади. Давлат 
статистика қўмитаси халқаро кўрсаткичларга мувофиқ миллий 
кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва тарқатишни оптималлаштириш 
мақсадида бошқа маълумотларни ишлаб чиқарувчилар билан 
фаолиятни мувофиқлаштиради ва яқиндан ҳамкорлик қилади.  
СРМСни амалга оширишда фаолият турларининг ҳақиқий тасвирини 
олиш учун қуйидаги муаммоларга биринчи галда эътибор қаратилади: 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
115 

аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш; 

миллий ҳисоблар; 

нархлар билан боғлиқ статистика; 

ташқи савдо статистикаси; 

энергетика ва атроф-муҳит соҳасидаги статистика;

ишбилармонлик соҳасидаги статистика;

давлат молияси статистикаси; 

ташқи сектор статистикаси; 

таълим соҳасидаги статистика;

соғлиқни сақлаш статистикаси; 

меҳнат статистикаси; 

илм-фан ва инновациялар статистикаси; 

туризм соҳасидаги статистика; 

АКТ соҳасидаги статистика;

қишлоқ хўжалиги статистикаси;

норасмий сектор статистикаси; 

барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар кўрсаткичлари. 
СРМС бу кўрсаткичларни шакллантиришдаги муаммоларни аниқлайди 
ва тегишли такомиллаштиришларни киритишни қўллаб-қувватлайди. 


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling