2020-
2025 йилларда Ўзбекистон
Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
118
4.
СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАР ВА ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
4.1.
Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш
Мамлакатнинг бутун миллий статистика
тизимини ташкил этувчи
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа барча
расмий статистика ишлаб
чиқарувчилари учун ўз вазифаларини сифатли бажаришда аниқ ҳуқуқий
асослар ва самарали ташкилий тузилма муҳим аҳамият касб этиши боис,
статистика соҳасидаги қонунчилик қайта кўриб чиқилади ва
миллий
статистика тизимининг ташкилий
инфратузилмаси модернизация
қилинади. Сифатни бошқариш
дастури жорий этилади, миллий
статистика тизимини мувофиқлаштириб бориш кучайтирилади, статистик
маълумотлар янада самаралироқ тақсимланади ва тарқатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: