Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Тавсия этиладиган халқаро стандартлар
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Тавсия этиладиган халқаро стандартлар:
Молиявий ҳисоблар статистикаси ХВЖнинг 2016 йилдаги “Пул-кредит ва молия статистикаси бўйича қўлланма” асосида амалга оширилади (ПКМСҚ-2016). Миллий ҳисоблар “Миллий ҳисоблар тизими-2018” (МҲТ-2008) концепциялари, таърифлар ва бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига мувофиқ тузилади. Давлат молияси статистикаси “Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланма”га (ДМСҚ-2014) мувофиқ тузилади. Атроф-муҳит соҳасида статистик кўрсаткичлар “Экологик ва экономик ҳисоб тизими”га (ЭЭҲТ) мувофиқ ишлаб чиқилади. Меҳнат статистикаси Касбларнинг халқаро стандарт таснифи-2008 (КХСТ-08); Бандлик мақоми халқаро таснифи (БМХТ-93); Халқаро меҳнат статистиклари конференцияси томонидан қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмаларга мувофиқ тузилади. Демографик ва ижтимоий статистика: - аҳоли статистикаси 3-таҳрирдаги (2015 йил) Аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш принциплари ва тавсияларига, шунингдек, аҳоли табиий ҳаракати ҳисобини юритиш тизими принциплари ва тавсиялари асосида тузилади (2014 йил); - таълим соҳаси статистикаси Таълим бўйича халқаро стандарт тасниф (ТХСТ-2011), “ТХСТ: таълим ва касбий тайёргарлик-2013” (ТХСТ-О 2013) ва ТХСТ-2011ни фойдаланиш бўйича қўлланма талабларига мувофиқ юритилади; - соғлиқни сақлаш статистикаси 100 та муҳим соғлиқни сақлаш кўрсаткичларининг глобал рўйхатига (2015) мувофиқ тузилади. Савдо статистикаси (ички ва ташқи) “Товарларнинг халқаро савдоси статитикаси: тушунчалар ва таърифлар” (2010) ҳамда Хизматларнинг халқаро савдоси статистикаси бўйича қўлланма ёки “Халқаро товарлар савдоси статистикаси: тузувчилар учун қўлланма”га (БМТ, Нью Йорк, 2012) мувофиқ тузилади. Тўлов баланси (ТБ) 6-таҳрирдаги (2010) “Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма”га (ТБҚ-6) мувофиқ шакллантирилади. Нархлар индекслари “Истеъмол нархлари индекслари бўйича қўланма: назария ва амалиёт” (ИНИ қўлланмаси-2004) ва “Ишлаб чиқарувчилар индекслари бўйича қўланма: назария ва амалиёт”га (ИЧИ қўлланмаси-2004) мувофиқ тузилади. Жиноят бўйича статистика “Статистик мақсадлар учун жиноятларнинг халқаро таснифи”га (СМЖХТ) мувофиқ шакллантирилади. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 132 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling