Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Танланма усулларини такомиллаштириш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Танланма усулларини такомиллаштириш Давлат статистика қўмитаси танланманинг таркиби ва усулларини унинг натижалари ишончлилигини таъминлаш ва ҳаққоний жамланма маълумотларни шакллантиришда муҳимлигини тушунади. Танланмани ўтказишнинг ягона яхлит стандартлари ва миллий статистика тизимида бу борада етарлича тайёргарликнинг мавжуд эмаслиги такомиллаштириш ва танлов сифатини яхшилаш тадбирларини амалга оширишни қийинлаштиради. Давлат статистика қўмитаси ва статистика тизимининг бошқа ташкилотлари нисбатан кам сонли кузатувлар ўтказишига қарамай, харажатларни камайиши ва етишмаётган кўрсаткичларни таҳрирлаш имкониятларининг кенгайиши туфайли танланма кузатувларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш кундан-кунга кенг тарқалиб бормоқда. Бу йўналишда, танланма услубиётларини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган: танланмани ўтказиш имкониятларини ўрганиш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 135 Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотларни танланма усуллари бўйича ўқитиш; танланма кузатувларни умумийликни йўқотмаган ҳолда ўтказишни таъминловчи вариантларни аниқлаш учун амалдаги кузатувлар тўпламини ўрганиш; статистик регистрларда режалаштирилган янгиланишлар ва ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва уй хўжаликлари кузатувлари танланмаларини такомиллаштириш. Вақт бўйича қаторларни таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш сиёсатини жорий қилиш Вақт бўйича қаторлар шаклида статистик маълумотларни тақдим этиш халқаро миқёсда тан олинган анъана бўлиб, даврий, мавсумий ва тартибсиз ҳодисалар туфайли маълумотларни ҳақиқий ўзгаришларини прогноз қилиш, шунингдек, таҳлилнинг бошқа турлари нуқтаи назаридан фойдали маълумотларни беради. Маълумотларни вақт бўйича қаторлар кўринишида шакллантириш учун муайян шартлар мавжуд: вақт давомида услубий мувофиқлик, юқори частотали маълумотлар бўйича мавсумий тузатишлар, дефляциянинг лозим бўлган усулларидан фойдаланиш. Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқарувчилар, барча зарур статистик кўрсаткичлар кесимида вақт бўйича қаторларни тузиш ишлари кўламини, зарур ҳолларда, тегишли мавсумий тузатиш усулларини қўллаган ҳолда, кенгайтирадилар. Маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг вақт бўйича қаторларни тайёрлаш борасида салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланмоқда: 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 136 максимал узоқ вақт кесимида дискрет кўрсаткичларнинг вақт бўйича қаторларни яратиш; дискрет маълумотларни йиғиш учун саволномаларни ўзгартириш; барча асосий кўрсаткичлар бўйича йиллик дискрет маълумотларга мавсумий тузатишлар киритиш усулини жорий қилиш; мавжуд индекслар ва дефляция усулларини такомиллаштириш; вақт бўйича қаторлардан фойдаланиш юзасидан кенг доирада тушунтиришлар олиб бориш дастурларини ишлаб чиқиш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling