Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистика тизимига кадрларни тайёрлаш стратегиясини


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Статистика тизимига кадрларни тайёрлаш стратегиясини 
такомиллаштириш
Кадрлар малакасини ошириш масаласи миллий статистика тизими 
учун, айниқса, уни ислоҳ қилишнинг ҳозирги жараёнида ҳаётий муҳим 
аҳамият касб этади.
Замонавий, юқори малакали ва тажрибали кадрларсиз СРМС 
доирасидаги тадбирларни амалга ошириш мумкин эмас. 
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 
(Институт) тизимдаги малака ошириш фаолиятини мувофиқлаштиради 
ҳамда халқаро шериклар ва хорижий статистика идоралари билан 
ҳамкорликда онлайн тарздаги очиқ курсларни таклиф қилади. Лойиҳа 
қуйидаги тадбирларни ўз ичига қамраб олади:

малака ошириш соҳасидаги ўқув стратегияси ва сиёсатини 
ишлаб чиқиш, шу жумладан ўқишни турига, лавозим даражаларига
ва лозим бўлган курслар гуруҳига кўра таснифлаш;

кадрлар тайёрлаш стратегияси амалга ошириш юзасидан ҳар 
йилги дастурларни ишлаб чиқиш; 

кадрлар тайёрлаш ҳолатини ҳар йилги назорат текширувидан 
ўтказиш тартибини жорий қилиш; 

Институтнинг 
моддий-техник, 
ахборот-коммуникация
ва статистик инфратузилмасини такомиллаштириш; 

Институтда статистика соҳасида кадрларни касбий тайёрлаш 
ва ривожлантириш борасида очиқ ва онлайн тарздаги масофавий ўқув 
курсларини жорий қилиш;

инсон ва молия ресурсларини бошқариш масалаларида 
семинарлар ўтказиш; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
128 

Институт ходимларининг аналитик ва тадқиқот бўйича 
салоҳиятини ошириб бориш; 

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришда 
кўмаклашиш; 

Ўзбекистон Республикасидаги ва бошқа хорижий олий ўқув 
юртлари билан ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш; 

Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, шунингдек, давлат 
органларининг малака ошириш марказларида статистика ва иқтисодиёт 
соҳаларида халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни акс эттирувчи 
тавсиявий ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 

илғор статистик ва миқдорий усуллардан фойдаланган ҳолда 
статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва асосланган тавсияларни 
ишлаб чиқишга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича 
магистрлик ва докторлик дастурларини ташкиллаштириш;

профессионал фаолиятни мониторинг қилиш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling