Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш Янги ва мукаммал мажбуриятларни бажариш учун миллий статистика тизими юқори малакали ва тажрибали ходимларга эга бўлиши керак. Ходимлар малакасини ошириб бориш, айниқса методология ва технологияларда бўлаётган жадал ўзгаришлар шароитида ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ходимларни бошқаришнинг пухта ишлаб чиқилган тизими кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини, шунингдек, раҳбарлар ва тизимнинг доимий статистик персоналининг лавозим мартабаларини ошириб боришга қўйиладиган малака талабларини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Инсон ресурсларини бошқариш тизими ишончли, сифатли ва ўз вақтида маълумотларни тақдим этиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшадиган малакали кадрларни танлаб олиш ва тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Давлат статистика идораларининг ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг кадрлар салоҳияти, истиқболдаги статистика эҳтиёжларини қондиришга етарли эмас. Ўзининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида миллий статистика тизими лозим даражада тайёргарлик кўрган малакали кадрларга муҳтож. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 126 Илғор миллий статистика ташкилотларининг одатий тажрибасига айланган кадрлар ротацияси, кадрларни танлаб олиш Кадрларни танлаб олиш, тўлдириш ва ротацияси билан боғлиқ муаммолар фақатгина илғор миллий статистика ташкилотларининг одатий тажрибасига айланган кадрлар сиёсати ва амалиётини такомиллаштириш орқали ҳал қилиниши мумкин. Бу тажриба ва кўникмаларни оширишнинг ажойиб усули бўлиб, ишчи кучининг мослашувчанлигини таъминлашга ҳам ёрдам беради. Шу боис, рағбатлантириш механизмларидан фойдаланган ҳолда малакали кадрларни жалб қилиш ва сақлаб қолишга йўналтирилган инсон ресурсларини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур йўналишда қуйидаги чоралар кўрилади: инсон ресурсларини бошқаришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш; инсон ресурслари ва уларни бошқариш соҳасида стратегияни ишлаб чиқиш; мамлакатнинг миллий статистика тизимида инсон ресурслари ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида кенг қамровли сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; рағбатлантиришни яхшилаш йўналишида лавозим мажбуриятларини функциялари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли тариф сеткалари бўйича қайта қўриб чиқиш; кадрлар ротациясини амалга оширишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; кадрларни танлаш ва саралаш бўйича тартибларни қайта кўриб чиқиш; ходимларнинг шахсий ютуқлари асосида лавозимда илгари суриш ва рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 127 бошқарув кадрлари заҳирасини бошқариш режасини ишлаб чиқиш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling