Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистика қонунчилигини такомиллаштириш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Статистика қонунчилигини такомиллаштириш 
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа барча расмий статистика 
ишлаб чиқарувчилари томонидан ўз вазифаларини бажариш учун 
қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин бўлган расмий статистиканинг 
аниқ ҳуқуқий ва ташкилий тузилмаси зарур бўлади: биринчидан, миллий 
статистика тизимини ташкил этиш, статистика органларининг ҳуқуқий 
мақоми, шунингдек, мамлакат миллий статистика тизими доирасида 
бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, 
функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчидан, миллий статистика 
тизими ташкилотлари учун статистик маълумотларни йиғиш бўйича аниқ 
ваколатлар.
Амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш учун умумэътироф 
этилган халқаро стандартларга мувофиқ “Расмий статистика тўғрисида”ги 
қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Хусусан, янги қонун қуйидагиларга 
йўналтирилади: 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
119 

соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш йўли 
билан ягона қонунга бирлаштириш орқали расмий статистика 
шаффофлигини ошириш; 

мустақил ва ваколатли орган сифатида Давлат статистика 
қўмитаси мавқеини ошириш. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий 
ва ҳуқуқий асосларини ҳамда ҳокимият вакиллик органлари ўртасида 
ваколатлар тақсимотини ҳисобга олган ҳолда, статистика соҳасида ягона
ва мустақил сиёсатни юритишга зарур бўлган ҳуқуқ ва ваколатларни бериш 
орқали статистика органлари фаолияти мустақиллигини таъминлаш учун 
Давлат статистика қўмитаси бевосита Ўзбекистон Республикаси 
Президентига бўйсиниши лозим;

ҳудудий статистика органлари ходимларини лавозимга 
тайинлашда 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
раиси 
ваколатларини 
кенгайтириш. Давлат статистика қўмитаси раиси ҳудудий статистика 
органлари (вилоят, шаҳар, туман) раҳбарларини лавозимга тайинлаш
ва лавозимдан озод этишда мустақил танлаш қилиш ҳуқуқига эга бўлиши 
керак;

статистик фаолият соҳасида идоралараро ҳамкорликни 
такомиллаштириш мақсадида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини 
ишлаб чиқиш; 

самарали ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини таъминлаш 
мақсадида статистика ташкилотлари ўртасидаги мавжуд келишувларни 
такомиллаштирилаётган қонунчилик асосида қайта қўриб чиқиш;

мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил 
этувчи, маълумотларни ишлаб чиқарувчи давлат идораларида 
статистика бўйича алоҳида бўлинмаларни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари 
ва бошқа ҳужжатларини статистик мақсадларда фойдаланиш учун олиш 
ва уларга киришни яхшилаш бўйича маълумот алмашинуви қоидаларини 
такомиллаштириш; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
120 

статистика идоралари ва бошқа статистика ташкилотлари 
фаолиятидаги сўнгги ўзгаришларни ҳисобга олиш; 

статистик маълумотларнинг долзарблигини оширишда муҳим 
аҳамият касб этувчи, фойдаланувчилар ва маълумотлар ишлаб 
чиқарувчилар ўртасидаги мунтазам ўзаро ҳамкорлик механизмларини 
яратиш; 

расмий статистика ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини аниқ белгилаш

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлар 
базаларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш методологиясини 
ишлаб чиқиш; 

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар
ва субъектларнинг уларда иштирок этиши ва сўровномаларга жавоб 
бериш масъулияти бўйича тартибларни киритиш; 

статистик маълумотларни тарқатиш сифатини назорат қилиш 
тартибини белгилаш. 
“Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси БМТнинг расмий 
статистикасининг асосий тамойилларига ва Расмий статистика 
тўғрисидаги намунавий қонун стандартларига мос келади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling