Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистик регистрларни яратиш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Статистик регистрларни яратиш 
Халқаро стандартларга мувофиқ бизнес регистрларни яратиш 
Давлат статистика қўмитасини корхоналарнинг турли хусусиятлари 
бўйича маълумотларини тўплаш, шунингдек, турли хил иқтисодий 
статистик маълумотлардаги ўзгаришларни кузатиш учун корхоналар 
кузатувлари танланмаси тизимини яратиш бўйича мукаммал восита 
билан таъминлаш имконини беради. 
Стратегия 
доирасида 
корхоналарнинг 
мавжуд 
маълумот 
базаларини профиллаштириш мақсадида маълумотлар билан тўлдириш 
ёрдамида кенгайтириш ҳисобига такомиллаштирилган статистик 
регистрлар яратилади. Маълумотлар базасидаги иқтисодий бирликлар 
сони ва таркибидаги жорий ўзгаришларни йиғиш ва ҳисобга олиш бўйича 
янгилаб бориш тартиблари жорий этилади ва Давлат статистика 
қўмитаси ходимлари тегишли равишда ўқитиб борилади. 
Худди шундай, аҳолининг, уй-жой фондининг ва қишлоқ 
хўжалигининг статистик регистрларини яратиш лозим.
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 

мавжуд административ регистрларни қайта кўриб чиқиш
ва статистик мақсадлар учун бизнес регистрларни, аҳоли, фермер 
хўжаликлари ва уй-жой реестрларини ишлаб чиқиш; 

ҳар бир статистик регистр учун техник хизмат кўрсатиш
ва янгилаш тартибларини ишлаб чиқиш, тизим ҳусусиятларини 
тайёрлаш; 

статистик регистр тизими ва жараёнларини синовдан ўтказиш; 

танламани амалга оширишнинг асоси сифатида статистик 
регистрлардан фойдаланиш учун кузатув дастурларини такомиллаштириш; 

Давлат статистика қўмитаси ходимларини ўқитиш. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
133 
Саволномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва усулларини 
такомиллаштириш 
Сўровноманинг мазмуни сўров давомида олинган жавоблар 
фоизига, олинган жавобларнинг сифатига ва шунга мос равишда сўров 
натижаларидан олинган хулосаларга сезиларли таъсир кўрсатади. 
Саволномаларни ишлаб чиқиш бўйича жорий усуллар талабга 
жавоб бермайди. Марказлашган тартибда саволномаларни ишлаб чиқиш 
ва мониторингини юритиш интеграция масалаларида ниҳоятда муҳим 
ҳисобланади
Умумий муаммолар қаторига жавобларнинг паст даражаси
респондентларга ҳисобот юкламасининг оғирлиги, маълумотлар йиғишга 
харажатлар, 
маълумотларни 
тўплашнинг 
мақсадлари 
нотўғри 
қўйилганлиги, 
респондентлар 
учун 
тушунарсиз 
кўрсатмалар
ва махфийлик қоидаларига риоя қилишлар киради. Бундан ташқари, 
Давлат статистика қўмитасининг маълумот тўплашнинг мобил 
усулларидан 
фойдаланишни жорий этиш 
мақсадлари мавжуд 
стандартларни такомиллаштиришни талаб қилади. 
Миллий статистика тизимида ҳар хил вақт оралиғида бир мавзу 
бўйича сўровлар ўтказиб борилиши маълум ва кўп ҳолларда ушбу 
сўровларни ўтказишда турли хил саволномалардан фойдаланилиши 
туфайли натижалар изчил эмас. Бундай муаммоларнинг олдини олиш 
учун барча тегишли секторларнинг модуллари билан тўлдирилган 
саволномалар архиви шакллантирилади ва Давлат статистика қўмитаси 
ушбу архивни яратиш учун барча тегишли муассасалар билан яқиндан 
ҳамкорлик қилиши лозим. 
Саволномаларни ишлаб чиқишда, бир қатор омилларни, шу 
жумладан берилаётган саволларнинг турларини, сўров варақасини 
тузиш услубини, тузилиши ва дизайнини инобатга олиш, шунингдек, 
сифатли маълумотлар тўпланишини таъминлаш учун саволномаларни 
синовдан ўтказиш керак. 
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
134 

қоғоз ва электрон кўринишидаги саволномалар, юзма-юз 
интервьюлар ва автоматлаштирилган телефон орқали интервьюларини 
ўз ичига олган турли шакллар учун саволномалар ишлаб чиқиш бўйича 
кўрсатма ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш; 

барча мавжуд саволномаларни кўриб чиқиш ва уларнинг 
базасини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқиш; 

саволномаларни фойдаланишга қадар стандартларга мос 
келиши бўйича қайта кўриб чиқиш тартибларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ 
этиш; 

статистик кузатувлар учун саволномаларни ишлаб чиқиш 
усулларидан фойдаланиш масалаларида ўқитишларни ташкил этиш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling