Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  Алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

4.5. 
Алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни 
такомиллаштириш 
Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири бу барча алоҳида 
статистик йўналишларни такомиллаштириш ҳамда халқаро стандартлар 
ва илғор тажрибаларни жорий этиш орқали маъмурий маълумотларни 
йиғиш бўйича зарур тавсиялар ва амалга ошириладиган тадбирларни 
ишлаб чиқишдан иборат.
Хусусан, мамлакатдаги барча статистик маълумотлар ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
таркиби, 
қамрови, 
келишилганлиги, 
аниқлиги, 
долзарблиги, қулайлиги ва тушунарлилиги нуқтаи назаридан ҳар бир 
статистик йўналиш бўйича ижобий натижалар кузатилади.
Таклифлар қўшимча манбаларни талаб қиладиган қайта ташкил 
этиш шаклида ёхуд сўров ўтказиш учун мавжуд манбалардан 
фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган такомиллаштиришлар 
шаклида кўриб чиқилади, устуворлаштирилади ва амалга оширилади. 
 
Рўйхатга 
олишлар 
соҳасида 
статистика 
тизими 
салоҳиятини мустаҳкамлаш 
2022-
2024 йилларда аҳолини ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга 
олиш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган ва ҳукумат рўйхатга 
олиш 
тадбирлари 
миллий 
сиёсатни 
юритиш, 
тадбирларни 
режалаштириш 
ва 
бошқариш 
учун 
муҳим 
бўлган 
ҳаққоний 
маълумотларни олиш учун зарур эканлигини англайди. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
148 
Рўйхатга олишлар инклюзив ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсат ва дастурларни 
ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш 
учун зарур бўлган муҳим маълумот манбаларидан биридир. Шунингдек
рўйхатга олишлар оралиғида миллий ва маҳаллий маълумотларга 
бўлган эҳтиёжни қондириш учун компьютерлаштирилган статистик 
маҳсулотларни ташкил қилиш ва қуриш учун мантиқий бошланғич нуқта 
бўлиб хизмат қилади. 
Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари, меҳнат, туғилиш ва миграция 
каби кўплаб мавзулар бўйича аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 
оралиғида кузатувлар ўтказиш учун танланмаларни шакллантиришда 
асосий манбадир. 
Миллий статистика тизими халқаро миқёсда тавсия этилган шакл ва 
даврийликда (камида ҳар ўн йилда бир марта) аҳоли, қишлоқ хўжалиги 
ва бизнесни рўйхатга олиш тадбирларини олиб боради ҳамда уларнинг 
натижаларини ўз вақтида эълон қилади. 
Мазкур йўналишда лойиҳа қуйидагиларни амалга оширишга туртки 
беради: 

аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича ташкилий, 
молиявий, моддий-техник, ҳуқуқий ва услубий асосларни ишлаб чиқиш; 

Давлат статистика қўмитаси тизимида рўйхатга олиш 
тадбирларини ташкил этиш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш; 

аҳолини рўйхатга олиш бўйича ҳаракатлар режаларини
(шу жумладан, восита ва дастурий таъминотларга бўлган талабларни
ўз ичига олган ҳолда) тайёрлаш; 

рўйхатга олишлар бўйича саволномаларни ишлаб чиқиш
ва синовдан ўтказиш; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
149 

рўйхатга олишларни ўтказиш учун зарур инфратузилмани 
яратиш ва тадбирлар натижалари бўйича қамрови, сифати ва ўз вақтида 
ўтказилишини таъминлаш учун янги технологияларни жорий этиш; 

рўйхатга олиш тадбирлари тарғиботи бўйича кампанияларни 
тайёрлаш ва уюштириш;

рўйхатга олиш тадбирларида иштирок этувчи шахслар 
салоҳияти ва малакасини ошириш мақсадида кадрлар тайёрлаш 
соҳасида режа ишлаб чиқиш; 

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш соҳасида раҳбарлар ва 
интервьюерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича зарур 
тайёргарликни амалга ошириш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling