Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  Статистик маълумотларни қайта ишлаш бўйича ахборот-


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

4.4. 
Статистик маълумотларни қайта ишлаш бўйича ахборот-
коммуникация инфратузилмасини яхшилаш 
Ахборот-коммуникация 
технологиялари 
самарали 
фаолият 
юритувчи статистика тизимини яратишнинг энг муҳим талабларидан 
биридир. 
Ахборот-коммуникация 
технологияларининг 
жадал 
ривожланишини ҳисобга олиб, статистика идоралари маълумотларни 
тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнларида ушбу технологиялар 
имкониятларидан фойдаланиш учун замон билан ҳамнафас бўлишлари 
даркор. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
143 
Мақсад - маълумотларни йиғишнинг (кузатув/бошқарув) тўлиқ 
циклини қамраб олувчи маълумотларни қайта ишлаш бўйича комплекс 
тизимни яратиш. Бу жараён саволномалар ишлаб чиқиш, кузатув 
инструментарийларини яратиш, кузатувни ўтказиш, рақамли қурилмалар 
ёрдамида маълумот йиғиш, таҳрир қилиш, кўчириш, умумлаштириш
ва тарқатиш учун интеграциялашган дастурий таъминотни ишлаб 
чиқишни 
назарда 
тутади, 
шу 
ўринда 
буларнинг 
барчаси 
метамаълумотларнинг умумий базасидан олинади.
Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари бошқа 
статистик маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг ахборот базалари билан 
интеграциялашуви лозим. Тизимда автоматлаштирилган шахсий 
интервью (АШИ), телефон орқали автоматлаштирилган сўров (ТАС), 
автоматлаштирилган веб-сўров (АВС) ва бошқа маълумотларни йиғиш 
усулларини жорий этиш лозим. 
Ҳисобот қабул қилишнинг онлайн тизимини ишлаб чиқиш керак, 
шунингдек, телефон орқали ҳисоботларни қабул қила оладиган колл-
центрни яратиш мумкин. Маълумотни қайта ишлашнинг бундай 
интеграциялашган тизимини яратиш замонавийдир, аммо шу билан 
бирга катта молиявий, техник ва инсон ресурсларини талаб қилади. 
Шунингдек, бу йўналишда Давлат статистика қўмитасига ҳудудий 
статистика органларининг статистик инфратузилмасини замонавий 
стандартларга мувофиқлаштиришда кўмак бериш назарда тутилган. 
Хусусан, 
локал 
ва 
идоралараро 
тармоқ 
имкониятлари 
кенгайтирилиб, эски серверлар ва компьютерлар янгиланади. Шу ўринда, 
лойиҳа доирасида ҳеч қандай қурилиш ишлари олиб борилмайди. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
144 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling