Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Миллий ҳисобларни такомиллаштириш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Миллий ҳисобларни такомиллаштириш
Давлат статистика қўмитаси келгусидаги саъй-ҳаракатларни статистик бирликларнинг асосий турларини ўз ичига қамраб олувчи статистик бизнес регистрни яратишга йўналтириши керак ва бу Давлат статистика қўмитасига иқтисодий статистикани интеграциялаштириш ҳамда МҲТ-2008ни самарали жорий этишга имкон беради. Давлат статистика қўмитаси статистик кўрсаткичларнинг мувофиқлигини ошириш учун макроиқтисодий баланс усулларини, хусусан “харажатлар - ишлаб чиқариш”, ресурслар ва улардан фойдаланиш жадваллари ҳамда иқтисодий балансларни ишлаб чиқади. Миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга оширишни кўриб чиқиш зарур бўлади: миллий ҳисоблар статистикаси соҳасида кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, профессионал кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, жозибадор иш муҳитини яратишга кўмаклашиш; халқаро стандартларга мувофиқ ялпи ички маҳсулот ҳажми, таркиби ва динамикасига, уларнинг сифатига таъсир этувчи услубий 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 150 ишланмаларни жорий этиш ҳамда молиявий ҳисобни юритиш, активлардаги бошқа ўзгаришларни ҳисобга олиш, активлар ва пассивлар баланси бўйича қайта баҳолашлар ўтказиш салоҳиятини ошириш; статистик мақсадлар учун маъмурий маълумотлар манбаларини такомиллаштириш; МҲТ, шу жумладан МҲТ-2008 бўйича халқаро стандартлар ва классификацияларни жорий этиб бориш; кузатилмайдиган иқтисодиёт бўйича аниқроқ баҳолашларни олиш учун “ресурслар ва фойдаланиш” жадваллар тизимидан фойдаланиш; корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар-ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан “Ресурслар ва фойдаланиш” жадвалларини тузиш тажрибасини такомиллашитириш; МҲТ учун махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминотларни жорий қилиш орқали ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш; илғор халқаро тажрибага мувофиқ кузатилмайдиган иқтисодиёт, уй-жой хизматлари ва асосий капитал истеъмолини баҳолаш бўйича салоҳиятни ошириш; чораклик ҳисоб-китоблар сифатини ошириш мақсадида мавсумий тузатишларни киритиш ва ўтган йилнинг тегишли даври нархлари бўйича ЯИМни ҳисоблаш усулидан базис йили бўйича ўртача йиллик нархлар асосида ЯИМни ҳисоблаш усулига ўтиш; ЯИМнинг таркибий қисмларини ва иқтисодий статистиканинг бошқа кўрсаткичларини доимий нархларда ҳисоблашни такомиллаштириш, шу жумладан доимий нархларда қаторларни тузишда икки томонлама дефляциялаш ёндашувини жорий этиш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 151 миллий ҳисоблар, давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси ўртасидаги мувофиқликка эришиш; чораклик миллий ҳисобларни такомиллаштириш, чораклик иқтисодий статистикани тузишда дискрет ёндашувни тадбиқ этиш; ЯИМнинг таркибий қисмларини баҳолашни такомиллаштириш орқали унинг тўлиқроқ қамровини таъминлаш; Халқаро таққослашлар дастурининг доимий глобал раундларида иштирок этишга тайёргарлик кўриб бориш ва харажатлар усулидаги ЯИМ ҳисоб-китобларини такомиллаштириш; Тармоқ статистикасининг барча даражаларида чораклик (ойлик) статистик ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини, шунга мос равишда халқаро тажриба ва халқаро статистика ташкилотларининг (ХВЖ, ОТБ, МДҲ Давлатлараро Статистика қўмитаси) тавсияларига мувофиқ ЯИМ ва бошқа макро кўрсаткичларни шакллантириш муддатларини тубдан қайта кўриб чиқиш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling