Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Соғлиқни сақлаш статистикаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Соғлиқни сақлаш статистикаси 
Соғлиқни сақлаш тизимининг бир қисми сифатида Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги 
аҳоли 
саломатлиги 
статистикаси, 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасалари статистикаси ва кадрлар статистикаси маълумотларини 
тўплайди. Соғлиқни сақлаш тизимига сарфланадиган харажатлар 
статистикаси, шунингдек, бошқа турли хил кўрсаткичларни Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар 
ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хусусий ташкилотларидан олиш 
мумкин. ЖССТнинг техник кўмаги билан соғлиқни сақлаш бўйича 
ҳисоблар тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланди.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси давлат (Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги тизимига кирмайдиган) ва хусусий тиббиёт муассасалари
ва ташкилотларидан маълумотларни электрон кўринишда тўплайди. 
Давлат статистика қўмитаси ва вазирликлар ўртасида бир нечта 
манбалардан маълумот тўплашнинг институционал механизмларини 
кўриб чиқиш керак. 
СРМСни амалга ошириш жараёнида халқаро стандартларга 
мувофиқ соғлиқни сақлаш статистикасини тузиш ва тарқатиш усуллари 
қайта кўриб чиқилади, миллий ва халқаро институтларнинг сўровларига 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
90 
жавобан статистик маълумотларни аниқ ва тўлиқ акс эттириш учун зарур 
такомиллаштиришлар амалга оширилади. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистика бошқармаси салоҳияти 
ва ходимлар сони халқаро стандартлар ва таснифларнинг сўнгги 
ўзгаришларига мувофиқ ишончли статистикани олиш учун етарли эмас. 
Илғор халқаро стандартларга мувофиқ статистика фаолиятини 
такомиллаштириш ва бошқарманинг таҳлилий салоҳиятини кучайтириш 
учун кадрлар тайёрлашга ўткир эҳтиёж мавжуд. Автоматлаштирилган 
маълумотларни йиғиш тизимини ишлаб чиқиш ва уни бошқа 
маълумотларни ишлаб чиқарувчилар билан бирлаштириш орқали 
миллий статистика тизимининг самарадорлиги ва сифати янада ошади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling