Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Давлат молияси статистикаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Давлат молияси статистикаси 
Давлат молия статистикаси (ДМС) Молия вазирлиги томонидан 
тузилади. Давлат молияси статистикасини юритиш бўлими (2018 йил) 
янги ташкил этилганлиги сабабли ходимларни ёллаш ва ўқитиш зарурати 
пайдо бўлди.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
85 
Халқаро валюта фонди томонидан нашр этилган 2014 йилги давлат 
молия статистикаси бўйича қўлланма - бу йўналишда амал қилинадиган 
асосий халқаро стандартдир. 
Халқаро валюта фонди Молия вазирлигида янги ходимларни 
тайёрлашни қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирги вақтда маълумотларни 
тарқатиш 
ХВФ 
томонидан 
ишлаб 
чиқилган 
"кенгайтирилган 
Маълумотларни тарқатиш умумий тизими (к-МТУТ)" доирасида амалга 
оширилмоқда. Маълумотларнинг ошкоралигини таъминлаш, сифатини 
яхшилаш орқали яқин келажакда Маълумотларни тарқатишнинг махсус 
стандартига (МТМС) ўтиш режалаштирилган. 
Айни пайтда Молия вазирлиги ДМСҚ-2014га мувофиқ барча 
бюджетдан 
ташқари 
жамғармалар, 
бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан ташқари ҳисоблари ва бошқа институционал бўлинмаларнинг 
операцияларини ўз ичига олган ҳолда давлат бошқарувининг бутун 
сектори учун давлат молияси статистикасини қамраб олишни 
кенгайтириш устида ишламоқда.
Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат статистика қўмитаси 
фаолиятини мувофиқлаштириш методологик жиҳатлар (масалан, 
бўлинмаларни таснифлаш, муайян операцияларни ҳисобга олиш)
ва статистик маълумотларнинг тафовутлари билан боғлиқ муаммоларни 
ҳал қилишга имкон беради. 
Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банк 
МҲТ-2008, ДМС, ПКМС ва ТБҚ-6/ХИПни уйғунлаштириш учун ўзаро 
самарали алоқада бўлиши керак, бу статистик маълумотларнинг сифати 
ва 
ишончлилигини 
ошириш, 
стандартларнинг 
уйғунлашувини 
таъминлашга хизмат қилади. 
Молия вазирлиги ялпи фискал статистика бўйича молиявий 
ҳисоботларнинг яхлитлигини ошириш чораларини кўрмоқда. Миллий 
бюджет таснифи ДМСҚ-2014 методологиясига мувофиқ қайта кўриб 
чиқилади.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
86 
Бундан ташқари, 2020 йилги бюджет ДМС ҳисоботлари ва бюджет 
ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ўртасидаги солиқ-бюджет йиғма 
кўрсаткичларидаги тафовутлар тушунтирилган таққослаш жадвалини
ўз ичига олади. 
Молия 
вазирлиги 
халқаро 
стандартларга 
мувофиқ 
ДМС 
кўрсаткичлари бўйича чораклик динамик қаторларни ишлаб чиқиш 
муҳимлигини таъкидлайди. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling