Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Қурилиш соҳаси статистикаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Қурилиш соҳаси статистикаси Қурилиш сектори бинолар, ҳудудлар ва бошқа инфратузилма объектларини кўкаламзорлаштириш, масалан, йўллар, кўприклар, тўғонлар ва бошқалар кўринишидаги асосий воситаларни яратиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки кенгайтиришни ўз ичига олади. Давлат статистика қўмитаси қурилишда молиявий бўлмаган активларга инвестицияларнинг таркиби ва динамикасини, асосий воситаларга инвестициялар, асосий воситаларни, ишлаб чиқариш объектларини, турар-жой бинолари ва ижтимоий объектларни фойдаланишга топширишни ифодалайдиган статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқади. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 98 Қурилиш соҳасидаги статистик маълумотларни умумлаштириш учун қўлланиладиган методология ва стандартларни қурилишга инвестициялар бўйича дастлабки статистик маълумотларнинг тўлиқ қамрови ва ишончлилигини таъминлаш учун халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш зарур. Хизматлар соҳаси статистикаси Хизмат кўрсатиш соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган соҳасидир ва ялпи ички маҳсулотнинг 47,3 фоизини, иқтисодиётда банд бўлганларнинг эса 49,7 фоизини ташкил қилади. Давлат статистика қўмитаси йирик корхоналарнинг статистик ҳисоботлари, кичик корхоналар ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш натижалари асосида иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматлар статистикасини шакллантиради. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматларнинг статистик ҳисоби хизматлар кўрсатиш вақтидаги нархларда (жорий нархларда) тўпланган усул асосида амалга оширилади. Бозор хизматларининг реал ҳажми индекслари дефляция усули ёрдамида базавий ва жорий даврдаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади, сўнгра иқтисодий фаолият турларига қараб бирлаштирилган индексларни босқичма-босқич йиғиш амалга оширилади. Хизматлар соҳасидаги статистик маълумотларни умумлаштиришда қўлланиладиган методология ва стандартларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда хизматлар тўғрисида статистик маълумотларнинг яхшиланиши учун такомиллаштириш зарур. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 99 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling