Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Ҳудудий статистика идоралари инфратузилмаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.8. Статистика дастури ва операцион фаолият Рўйхатга олиш тадбирлари
Ҳудудий статистика идоралари инфратузилмаси Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари ходимларнинг юқори мотивацияси ва унумдорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Бироқ, ҳудудий бўлинмаларда, айниқса минтақавий бўлинмаларда шароит қониқарли эмас. Офис бинолари узоқ вақт давомида таъмирланмаган, сезиларли даражада яхшилаш ва реконструкция қилинишига муҳтож. Натижада, тизим бўлинмаларнинг кўпчилигидаги шароитлар ёмон аҳволда, бу иш самарадорлигига салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат янги ходимларни ёллашга ҳам салбий таъсир қилади. Шу сабабли, салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш учун тизим бўлинмаларида шароитларни имкон қадар тезроқ яхшилаш зарур. Биноларни ободонлаштириш учун маблағ топиш билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, ободонлаштириш тадбирларини пухта ўйланган режага мувофиқ амалга оширилиши керак. Харажатлар асосланган ҳолда, сифатли ва тўғри тайёрланган бўлиши керак. СРМСни жорий қилиш, кам харажатли маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш усулларини жорий этиш натижасида эришилган самарадорлик бинолар ва иншоотларни сақлаш учун юзага келадиган янги харажатларни оқлашга ёрдам беради. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 72 2.8. Статистика дастури ва операцион фаолият Рўйхатга олиш тадбирлари Аҳолини, қишлоқ хўжалигини ва бизнесни рўйхатга олиш тадбирлари миллий статистика тизимининг муҳим таркибий қисмидир. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари Давлат статистика қўмитасига аҳоли (аҳоли, фермер хўжаликлари ва корхоналар) сони, уларнинг тақсимланиши ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ушбу аҳолининг кенг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш имконини беради. Миллий статистика тизими бундай рўйхатга олишларни халқаро миқёсда тавсия этилган шакл ва даврийликда (камида ўн йилда бир марта) ўтказиш ва натижаларини ўз вақтида нашр этиш имкониятига эга бўлиши керак. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 05.02.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фаормонига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2022 йилда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини 2023 йилда амалга оширади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling