Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Тўхтатилган генераторнинг газ-мой системасидаги таъмирлаш ишлари фармойиш билан бажарилиши мумкин. 8.8


Download 1.31 Mb.
bet36/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

8.7. Тўхтатилган генераторнинг газ-мой системасидаги таъмирлаш ишлари фармойиш билан бажарилиши мумкин.
8.8. Электролиз ускуналарига (ЭУ) хизмат кўрсатишда водородни кислород ёки ҳаво билан аралашмасидан ҳосил бўладиган портловчи аралашма ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт.
Водородни тозалиги 98,5 фоиздан, кислородники эса 98 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.
8.9. Босимни созлаш аппаратининг кўргазма ойнасида суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерларни ишлатиш ман қилинади.
Водород ва кислород системалари ўртасидаги босимнинг максимал фарқи 1961,4 Па (200 мм, сув устуни)-дан кўп бўлмаслиги шарт.
8.10. Электролиз ускуналарининг аппарат ва қувурларини (рессиверлардан ташқари) ишга туширилишидан олдин сиқилган азот билан тозаланиши шарт (ГОСТ 8050-85, П НАВ). Ушбу аппаратларни карбонад ангидрид гази билан тозалаш ман қилинади.
ЭУ ресиверлари азот ёки карбонад ангидрид гази билан тозаланиши мумкин (ГОСТ 8050-85, озиқ-овқат ёки техник нави).
Бир ресивер ёки ресиверлар группасини ичини кўздан кечириш зарур булганда, уларни ичидаги водородни карбонад ангидрид гази ёки азот гази ёрдамида тозалаш, бошқа рессиверлар группасидан уларни фланцдан ташқарига чиққан думли металл қопқоқ ёки зулфин орқали металл заглушкалар билан ҳамда очиб-ёпувчи ускуналардан ажратиш ва ундан кейин эса босим остида тоза ҳаво бериб тозалаш талаб қилинади.
Ресиверларни инерт гази, ҳаво ва водород билан пуфлаб тозалашда улардаги компонентларнинг тўйими 8.1 жадвалда кўрсатилган даражагача етказилиши зарур.
Агар 0,05 фоиз углерод оксиди бўлган карбонад ангидрид газининг техник навидан тозалаш учун фойдаланилса, уни карбонад ангидрид газининг озиқ-овқат учун фойдаланиладиган навидан алоҳида сақлаш зарур.
8.11. Агар ЭУ 4 соатдан ортиқ ўчириб қўйилса, унинг аппаратлари ва қувурларини азот билан тозалаш шарт. Система 1-4 соат оралиғида учиб турса уни водород ёки кислород босими (9,807-19,614) 103 Па (0,1-0,2 кгс/см2) остида қолдириш мумкин. Ускуна 1 соатгача ўчирилган тақдирда аппаратларни номинал газ босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими фарқини билдирувчи босим регуляторларидаги сигнализация ўчирилмаслиги шарт.
Агар электролизерни ўчиши технологик режимни бузилиши билан боғлиқ бўлса электролизердан электролитни суриб чиқариб олиш зарурати туғилса, у ҳолда аппарат ва қувурларни азот билан пуфлаб тозалаш шарт.
8.12. Электролиз ускуналаридаги қурилмаларни очиш билан боғлиқ кавшарлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда, водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасидаги водород батамом чиқарилмагунча электролиз ускуналаридаги пуфлаб тозалашни давом эттириш зарур.
8.13. ЭУ хонасида очиқ олов билан ишлаш, ускунани ўчиргандан сўнг, хонадаги ҳавода водородни йўқлигини текширгандан ва хонани тўхтовсиз шамоллатишни ташкил қилгандан кейингина бажарилиши мумкин.
Таъмирлаш учун мўлжалланган ускуналар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада жойлашган ишлаб турган ускуналар қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан ажратилиб, ўша ерга (заглушка) думли қопқоқ қўйиш зарур.
Очиқ олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт. Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ман қилинади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling