Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини
Download 1.31 Mb.
|
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari
14.3.10. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги симларни монтаж қилишда қўйилган ерга улагич симни қисқичларга ўтказгандан кейингина ва ушбу устунда иш тугагандан сўнггина олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида, олдин битирилган икки анкер ўртасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҳаво электр тармоғи участкасини қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги тармоқ деб ҳисоблаш зарур. Ушбу тармоқда симларни тўғридан-тўғри ушлаб бажариладиган ҳамма ишларни бажариш учун иш жойига ерга улагич қўйгандан кейингина рухсат этилади. 14.3.11. Ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоқларда корхоналар уларни (тақсимловчи қурилмадан) ўчирилган ва тармоқни боши ҳамда охирига ерга улагич қўйилган пайтда симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаётган шароитида симдаги потенциал 42 В-дан юқори бўлган тармоқларни аниқлаб олишлари зарур. Ушбу ҳаво электр узатиш тармоғидаги симларга тўғридан-тўғри асосий электр ҳимоя воситасисиз ушлаб бажариладиган ҳамма ишлар ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсири натижасида иш жойидаги сим потенциали 42 В-дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари кўрсатилган технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси билан амалга оширилиши лозим. Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоғда (занжирда) потенциални 42 В-гача пасайтиришни иложи бўлмаса ерга улагични фақат битта иш бажарилаётган устундаги ёки икки ён томонидаги симларга қўйиб ишлаш шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тармоғини (занжирини) тақсимловчи электр ускунасида ерга улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган устунда ёки унинг икки устун оралиғида бажарилиши мумкин. Ишлар икки ёки ундан кўп устунлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда электр узатиш тармоғи (занжири) анкерли устундан симлари тугунларидан узилиб алоҳида бўлакларга ажратиб қўшилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкада, фақат бир бригадагина ерга улагич қўйилган ерда ишлаши мумкин. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling