Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet4/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ
Саноатда электр энертиясидан кенг қўламида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги сабабли электр токи таъсирида рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш масалалари муҳим масалалар қаторига кириб бормоқда. Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни олдинроқ сезиш илконияти йўқ. Шунинг учун ҳам электр токи хавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилашг тўсиқ воситалари билан таъминлаш, шахсий ва умумий муҳофаза системаларини ўрнатиш ниҳоятда муҳим.
Умуман электр токи таъсири фақат биргина биологик таъсир билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ёйи таъсири, магнит майдони таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинадки, буларни билиш ҳар бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради.


Манзилгоҳимиз: 700000, ГСП, Тошкент шахри, Хоразм кўчаси, 6 уй.
ҚОИДАДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТЕРМИНЛАР



Терминлар

Тушунчаси (мазмуни)

Бригада (наряд ёки фармойиш билан)

Таркибида иш бажарувчи ёки назорат қилувчини қўшиб ҳисоблаганда 2 ва ундан кўп аъзолари бўлган бригада.

Электр узатиш тармоғи

Очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергия юбориладиган ва изоляторлар ва арматуралар ёрдамида устунларга ёки кронштейн ва таянчлар ёрдамида иншоотларга (кўприк иморат ва ҳоказоларга) мустаҳкамланган ускуна.
Электр узатиш тармоғини бошланиши ва охири деб, тармоқ портали ёки тақсимловчи ускунага кирувчи қисми ҳисобланади. Шахобчалар учун эса, шахобчага ажралган ердаги устун ва тармоқ портали ёки тақсимловчи ускунага кирувчи қисми ҳисобланади.
Бунда порталдаги ҳаво электр узатиш тармоғи томонидаги порталга осилган изоляторлар, ҳамда симлар маҳкамланган қисқичлар ҳаво электр узатиш тармоғига қарашлидир.
Ушбу порталдан подстанциядаги тақсимловчи ускуналар томонига тортилган осма изоляторлар, бошқа порталлар орасидан тортилган сим, ҳаво элекр узатиш тармоғи симидаги ҳар хил ускуналарга (ўчириш-ёқиш аппаратларига, разрядникларга, алоқа конденсаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар, ҳамда юқори частотали заградителлар ҳаво электр узатиш тармоғига қарамайди.

Кучланиш таъсири доирасидаги электр узатиш тармоғи

110 кВ ва ундан юқорикучланишли ҳаво электр узатиш тармоғларининг ўқ чизиғидан:
110 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи учун
100, 150, 220 кВ
150, 330, 500 кВ
200, 750, 1150 кВ
250 метр масофада, умумий узунликдаги баъзи жойларда 2 км-дан кам бўлмаган ёки бор узунлиги бўйича ўтадиган ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоғлари кучланиш таъсири доирасидаги тармоқларга киради.

Иккиламчи (ёрдамчи) занжир

Электростанциялардаги (подстанциялардаги) асбоблар ва бошқарув, автоматика, ўлчов, ҳимоя ва сигнализация ускуналарини бир-бирига боғловчи симлар ва қисқичлар қатори йиғиндиси.

«Зарур», «шарт», «керак»

Ушбу Қоида талабини бажарилиши мажбурийлигини билдиради

«Мумкин», «рухсат этилади»

Ушбу қоида талабини маҳаллий шароитда қараб истисно сифатида мажбуран (ноиложликдан) қўлланилишини билдиради.

Биринчи ижозат

Наряд ёки фармойиш билан бажариладиган ишга биринчи бор рухсат бериш.

Қайта ижозат

Ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш.

Электр майдонини таъсир доираси

Электр майдонини кучланганлиги 5 кВ/м-дан кўп бўлган очиқ майдон.

Экранлаш майдони

Электр майдонини кучланганлиги 5 кВ/м-дан кам бўлган электр майдони таъсир чегараси яқинидаги майдонда жойланган бино ва иншоотлар, ҳамда ерга уланган металл конструкциялар, ускуна пойдеворлари, трансформаторлар ва йирик габаритли иншоотлар жойлашган майдон.

Коммутацион аппаратлар

Электр занжирларини бир-бирига улаш-узиш ва ўзи орқали ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппаратлари (ўчиргич, қувват ўчиргичи, узгич, ажратгич, автомат, пакетли ўчиргич, сақлагич ва ҳоказолар.

Юк кўтариш машиналари

«Юк кўтариш кранларини тузилишини ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»-га тааллуқли бўлган барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (ишларни пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида бажарадиган экскаваторлар), тальлар, юк ва одам кўтарувчи лебедкалар.

Механизмлар

Гидравлик кўтаргичлар, телескопик миноралар, экскаваторлар, тракторлар, автоюклагичлар, бургилаш-кран машиналари, механик привод ёрдамида узайтириш ёки қисқартириш мумкин бўлган нарвонлар ва ҳоказолар.

Механик қулф

Бандли махсус ва оддий калит билан очиладиган ва беркитиладиган қулфлар.

Бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги

Иш жараёни мобайнида одам бўлиши мумкин бўлган майдонда аниқланадиган одамлар бўлишининг таъсиридан ўзгарилмаган электр майдонининг кучланганлиги.

Наряд-ижозат (наряд)

Ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чораларини, унинг бошланиш ва тамомлаш вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкада тузилган фармойиш.

Ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоқларини қўриқ майдони

1. Ҳаво электр узатиш тармоғи бўйлаб, уларнинг ишлаб турган ҳолатида, энг четда жойлашган симлари чегарасидан:
1 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш ва алоқа тармолари учун …………………….……....02
1-20 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ………………………...………..10
35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ………………………………………………..15
110 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун …….…….………..…………………………..20
150, 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун …….…………………………….25
330, 500, +-400 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ………………………….……….30
750 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун …………………..……………………….……40
1150 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун …………………………..………55
метр вертикал текисликдаги масофада, тармоқнинг иккала томони бўйлаб, қўрикланадиган ер ва ҳаво бушлиғи сифатидаги майдон.
2. Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарёлар, каналлар, кўллар ва ҳоказолар) устидан ўтган ҳаво тармоқлари учун иккала томондан ҳаво бўшлиғи бўйича—100 метрдан масофадаги майдон, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзалари учун эса қуруқликдан ўтадиган ҳаво электр тармоқлари учун қабул қилинган вертикал текисликдаги масофалар майдони белгиланади.

Кабелли электр узатиш тармоқлари ва кабели алоқа тармоқларини қўриқ майдонлари

1. Қўриқ майдони деб, ер остида жойлашган тармоқларнинг энг четдаги кабелидан икки томонга кабелли электр узатиш тармоқлари учун 1 метрдан кабелли алоқа тармоқлари учун 2 метрдан вертикал текисликдаги масофа белгиланади.
2. Сув ҳавзалари остидан ўтган кабел тармоқлари учун сув сатҳи ва сув туби оралиғи бўйича сув майдонининг кабелли электр узатиш тармоғи ва кабелли алоқа тармоғи бўйлаб, вертикал текислик чегарасида, энг четдаги кабелнинг иккала томонидан 100 метрдан нарига жойлашган қисми қабул қилинади.

Маъмурий-техник ходим

Район энергетика бошқармалари (бирлашмалари), корхоналари, цехлари, лабораториялари, электр тармоқлари тумани ва участкалари раҳбарлари, бўлим ва хизмат бошлиқлари, уларнинг муовинлари ҳамда маъмурий вазифалар юклатилган муҳандис, техник ва усталар.

Навбатчи ходим (навбатчи)

Сменада навбатчилик қилаётган ва тезкор бошқарув ва тезкор ўчириш-ёқишига рухсат этилган ходимлар: диспетчерлар, навбатчи муҳандис ва техниклар, смена бошлиқлари, уйда навбатчилик қилувчи ва бошқарув шчитлари навбатчилари, тезкор ҳаракатдаги бригада аъзолари. Ушбу Қоида матнида юқоридаги ходимларни ажратиш талаб қилинмаса, «навбатчи» термини ишлатилади.

Тезкор-таъмирловчи ходим

Бириктирилган электр қурилмалари ҳажмида тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида тайёрлаб, махсус ўргатилган таъмирловчи ходим.

Таъмирловчи ходим

Электростаяциялар, подстанциялар, кабелли ва ҳаво электр узатиш тармоқлари, кабелли ва ҳаво алоқа тармоқлари, реле ҳимояси, автоматика, ўлчов асбобларида, изоляция ва момақалдироқдан ҳимоя қилувчи воситаларда, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаларида эксплуатационтаъмирлаш хизматлари билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар, электролаборатория ходимлари.

Иш жойини тайёрлаш

Иш жойида ишни хавфсиз бажаришни таъминлаш учун бажарилган техник тадбирлар.

Қўшилма

Электростанция, подстанция ва ҳоказолар чегарасида жойлашган, тақсимловчи ускунага, генераторларга, шчитларга, йиғимларга уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжири (ускуна ва шиналар) бир қўшилма ҳисобланади, Ўрамларининг сонидан қатъий назар ҳар хил кучланишли бир трансформаторга, иккита тезликда ишловчи электродвигателга уланган электр занжири ҳам бир қўшилма деб ҳисобланади.
Кўп бурчакли, бирярим ва ҳоказо бурчакли схемалар орқали уланган трансформаторда, тармоқда ушбу тармоқни ёки трансформаторни тақсимловчи қурилмага бевосита улайдиган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар қўшилмага тааллуқлидир.

Кучланиш остида ишлаш

Ишчи кучланиши остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб бажариладиган ёки ушбу ток ўтказувчи қисмларгача белгилангандан кам масофага яқинлашиб бажариладиган ишлар.

Баландликда бажариладиган ишлар

Ишчи тўшалма, том ёки ер юзасидан 5 метр ва ундан юқори баландликда монтаж мосламалари билан ёки бевосита конструкция қисмларидан, ускуналарда, машина ва механизмларда туриб бажариладиган ишлар. Бундай ҳолларда иш жараёнининг барча лаҳзаларида ва жойдан-жойга ўтишда ишчини баландликдан йиқилишидан асрайдиган ягона восита бўлиб ҳимоя камари хизмат қилади.

Иш жойи

Электр ускунасининг бир қисмида ходимларни кириб иш бажаришларига ижозат берилган жой.

Фармойиш

Ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) ва ишни бажариши учун топширилган шахсларни аниқловчи оғзаки топшириқ.

Корхона раҳбари

Директор ва унинг муовинлари.

Ток ўтказувчи қисм

Мўътадил кучланиш остида турган электр ускуналари қисми.

Ток ўтказмайдиган қисм

Авария режими натижасида кучланиш остида бўлиши хавфи юзага келувчи электр ускуна қисмлари.

Электр ускуна

Электр энергиясини ҳосил қилувчи, кучланишини ўзгартирувчи, узатувчи, тақсимловчи ва истеъмол қилувчи ускуналар (ГОСТ 19431-74)

Маҳаллий навбатчисиз электр ускуна

Тезкор-ҳаракатдаги бригада ёки тезкор-таъмирлаш ходимлари томонидан қараб туриладигаи ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари ҳамда электр ускуналар.

Ишлаб турган электр ускуна

Кучланиш остида бўлган ёки коммутацион аппаратни улаш билан кучланиш бериш мумкин бўлган электр ускуналари ёки унинг участкалари (қисмлари).

1000 Вольтдан паст ва юқори кучланишли электр ускуналари

Кучланиши 1000 Вольтдан паст ва юқори бўлган электр ускуналари (ишлаб турган электр ускуналарини амалдаги кучланишининг қийматига қараб).

Содда ва аниқ чизмали электр ускуна

Бир секцияли ва секцияларга ажратилмаган шиналар тизими бўлган 1000 Вольтдан юқори кучланишли, айланма шиналар тизими бўлмаган тақсимловчи электр ускуналари, ҳамма ҳаво электр узатиш ва кабел электр узатиш тармоқлари, 1000 Вольтдан паст кучланишли ҳамма электр ускуналари.


Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling