СЎЗБОШИ
«Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»-ни давлат тилидаги 1 нашри Энергоатом нашриёти томонидан 1987 йилда нашр этилган рус тилидаги нусхаси, амалдаги раҳбарий, директив ҳужжатлар ва йўриқномалар асосида муҳандис X.Ф. Исмоилов томонидан тайёрланган.
Ушбу Қоида Ўзбекистан Республикаси Энергетика ва Электрлаштириш Вазирлигининг 1994 йил 15 мартдаги 58 сонли буйруғига асосан ташкил қилинган Вазир муовини Т.Ш. Ахмедов — таҳрир ҳайъати раислигидаги Энергетиклар касаба уюшма Марказий Қўмитасининг меҳнатни муҳофазаси бўйича бош техник инспектори О.А. Шокиров, Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва тақсимловчи электр тармоқлари хизмати бошлиғи X.Ф. Исмоилов, Метрология ва Стандартлаш хизмати бошлиғи Н.И. Исҳоқов, Тошкент электр тармоқлари директор муовини М.М. Мирзоҳидов иштирокидаги ҳайъат аъзолари томонидан таҳрир қилиниб, нашрга тайёрланган.
Қоида электр ускуналарини эксплуатация қилувчи муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларга мўлжалланган.
Ушбу қоида хато ва камчиликлардан холи эмас. Таҳрир ҳайъати сиз азиз ўқувчилардан Қоидани 1-нашрини ўз жамоаларингизда ўрганиб, электр ускуналарига хизмат қилиш мобайнида пайдо бўлган қўшимча фикр ва мулоҳазаларингизни Вазирлик қошидаги «Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати»-га юборишингизни илтимос қилади.
Айрим ўзгартиришларни Тошкент Давлат Техника Университети Энергетика факультети «Электр таъминоти» кафедраси ассистенти Каримов Р.Ч. киритилди.
Сиз юборган таклифлар, албатга, қоидани келгуси нашрини тайёрлашда инобатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |