Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ. ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР, ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАР


Download 1.31 Mb.
bet41/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

11. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ. ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР, ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАР.
11.1. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ.
11.1.1. Ток трансформаторларини иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни (симларни) узиш қатъиян ман қилинади.
Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан олдинроқ жойга (ток трансформатори тарафга қараб) ток трансформатори томонини махсус улагич билан қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Махсус улагич билан қисқа туташтиришни бажараётганда дастаси изоляцияланган асбобдан фойдаланиш зарур.
11.1.2. Ток трансформаторларида ёки унинг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинади:
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғами, унга уланиши керак бўлган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Монтаж қилинган занжирлари ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига улангандан кейин қисқа туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у фақат ҳамма монтаж ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур;
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига ўлчов асбоблари улангандан кейингина, уни бирламчи чулғамига қутбларни текшириш учун импульс берилади.
Ток трансформаторларини бирламчи чулғамини монтаж ва кавшарлаш ишларини бажариш учун ток ўтказувчи сифатида қўллаш қатъиян ман қилинади.
11.2. ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР
11.2.1. Изоляцияланган қутига ўрнатилган 1000 В кучланишгача бўлган электродли қозонларнинг ғилофи қулфланиб ёпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан кейингина ғилофни очишга рухсат берилади.
11.2.2. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда унинг ҳимояловчи ерга улагичини бузадиган ишларни бажариш ман қилинади.
11.2.3. Қувурни ажратишдан илгари, электр кавшарлаш ёрдамида бўлаклар орасида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Байпас айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бир-биридан ажратишда бўлаклар орасида бундай контактни таъминлаш талаб қилинмайди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling