Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet42/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

11.3. ЭЛЕКТРОФИЛЬТРЛАР
11.3.1. Электрофильтрларни эксплуатация қилишда қуйидагилар ман қилинади:
- иш раҳбарининг нарядда огоҳлантирган алоҳида кўрсатмасидан ташқари ҳолларда, одамлар электрофильтр ичида бўлган пайтда чанг қоқиш механизмини улаб ёқиш;
- электрофильтрнинг бункер ва секцияларида бараварига бир вақтда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
- истеъмол агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда, электрофильтрнинг секция тешиклари изолятор катакларини ва люкларини ёпувчи зулфинлар носоз ёки йўқ бўлса электрофильтрларга ва уни ўловчи кабелларга кучланиш бериш.
11.3.2. Электрофильтр ҳар қандай секциясида (электр майдонида), захирадаги шинада, секцияларни электроэнергия билан таъминловчи ҳар қандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секция кабеллари (электр майдони) электр тармоғидан ўчирилиши ва ерга уланиши шарт.
11.3.3. Электрофильтр секцияларига одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги қўл олиб ташланиши шарт. Ҳаво ҳарорати эса 33°С даражадан ошмаслиги зарур.
11.3.4. Электрофильтр ўчирилгандан кейин ундан ва уни электроэнергия билан таъминловчи кабеллардан электроагрегатларни ерга улаш йўли билан улардан электростатистик заряд олиниши зарур. Электрофильтрни ерга уланмаган қисмларига тегиш ман қилинади.
11.3.5. Электростанцияларда қўл ушлайдиган ускуналарнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларга хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий йўриқнома тузилиши керақ Йўриқномада бўлимлар орасидаги хизмат кўрсатиш чегараларини тақсимланишини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларда ишлаш учун наряд бериш ва ишлашга ижозат бериш тартиби белгилаб қўйилиши шарт. Йўриқномани тузишда ушбу Қоида ва «Электростанция -ва иссиқлик узатиш тармоқларини механик ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари» талаблари ҳисобга олиниши керак.
12. АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯСИ
12.1. Аккумулятор батареяси жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши керақ Ушбу хонани кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофиқ берилади.
12.2. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга аланга билан кириш, аланга бериши мумкин бўлган электр иситиш асбоби, аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман этилади (ушбу банддан мустасно сифатида 12.11.-бандга қаранг).
Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси» «Ёнғиндан хавфли», «Чекиш ман қилинади» деган шиорлар ёзилиши ёки ГОСТ 12.4.026-76 мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни ман қилувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
12.3. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси бўлган акку­мулятор хонасида, шамоллатиш ускунаси заряд қилиш олдидан ёзилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин, ҳосил бўлган газ тўла чиқариб юборилгандан сўнг тўхтатилиши керак.
12.4. Ҳар бир аккумулятор хонасида:
- электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган 1,5-2 литр ҳажмли тумшуқли шиша ёки чинни бандли идишча (ёки обдаста);
- кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эритмаси ва ишқорли батарея учун бор кислотаси ёки сирка эссенцияси бўлиши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling