Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet60/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

15.1.16. Синалаётган ускуна билан синаш ускунасини ўловчи сим, олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига 3.1. жадвалини 3 устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслиги керак.
Синаш ускунасидан келаётган симни кабел фазасига ёки синалаётган ускуна фазасига улаш ва олиш синов раҳбари кўрсатмаси билан фақат ушбу ускуна­ни ерга улаш пичоғини ёхуд кўчма ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейин ёки шу жумладан махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейингина амалга оширилади.
15.1.17. Ишбошчи ҳар доим синалаётган ускунага синаш ускунасидан кучланиш беришдан олдин қуйидаги тадбирларни бажариши шарт:
- синаш учун йиғилган схемаларни тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириши;
- назорат учун тайинланган ҳамма бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши;
- бригада аъзоларини «Кучланиш бераяпман» деган сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантириш ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб ускунани 380/220 В кучланишли тармоққа улаши зарур.
15.1.18. Синаш ускунасини юқори кучланишли то­монидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб синаш ускунаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши ва синаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни бирон-бир қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади.
15.1.19. Синаш ускунасини юқори кучланишли томонига кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаётган ускунага яқинлашиш ва ерда туриб синаш ускунаси корпусига тегиш ман қилинади.
15.1.20. Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билан топиш уларни ерга улаш ускунаси бор қурилма томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида ерга улаш ускуналари ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбари рухсати билан бажарилиши мумкин.
15.1.21. Синаш ишлари тамом бўлгандан кейин ишбошчи синаш ускунасидан кучланишни нолгача пасайтириши, ускунани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланишли томонини ерга улаши ҳамда «Ускунадан кучланиш олинди» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши керақ Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ёки синаш ишлари батамом тугалланган тақдирда сина­лаётган ускунани синаш ускунасидан узиб ташлаб тўсиқлар олиниши мумкин.
15.1.22. Катта сиғимли электр ускуналарида (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўунг қолган электр заряди олиб ташланиши зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling