Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet14/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4.4. БРИГАДАЛАР ТАРКИБИ
4.4.1. Бригададаги ишчилар сони ва унинг таркиби, уларнинг электр хавфсизлиги бўйича группасини ҳисобга олган ҳолда иш бажариш шароитига ҳамда бригада аъзолари устидан ишбошининг (назорат қилувчининг) назорат қилаолиш имкониятига қараб белгиланади.
Ишбоши раҳбарлик қилаётган бригада аъзоси II группага эга бўлиши керақ Иш кучланиш остида бажариладиган бўлса III группа бўлиши керак. Бунда ушбу Қоиданинг 14.2.4. бандига асосан ҳаво электр узатиш тармоғида бажариладиган ишлар мустаснодир. Бундай ишларни электр хавфсизлиги бўйича IV группага эга бўлган ишчи бажариши зарур.
Электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган ҳар бир бригида аъзосига I группага эга бўлган бир ишчи қўшилиши мумкин, лекин I группали бригада аъзоларининг умумий сони 3 кишидан ошмаслиги керак.
Ушбу Қоидада кўзда тутилган айрим ишларни фармойиш билан бир ишчи (якка ўзи) бажариши мумкин.
4.4.2. Навбатчи ўзидан юқоридаги навбатчининг рухсати билан нарядга киритилмасдан, тезкордиспетчерлик журналида қайд қилиб таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин.
4.4.3. Бригада таркибини ўзгартириш наряд берувчи ёки ушбу электр ускунада ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга рухсат этилади. Бригада таркибини ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатма телефон, радио ёки чопар орқали ишлашга ижозат берувчига, иш раҳбарига ёки ишбошчига берилиши мумкин. Улар ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисида кўрсатма берган ходимнинг исми-шарифи ва фамилиясини нарядда ёзиб қўяди.
Бригада таркибини ўзгартириш жараёнида 4.4.1.-банддаги талабларни бузилишига йўл қўймаслик керак.
Ишбоши бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўриқнома бериши керак.
4.4.4. Иш раҳбарини ёки ишбошини алмаштирилганда ҳамда бригада таркибини ярмидан кўпроқ қисми ўзгартириладиган бўлса, наряд янгидан берилиши лозим.
4.5. ИШ ЖОЙИНИ ТАЙЁРЛАШГА ВА ИШЛАШГА ИЖОЗАТ
БЕРИШГА РУХСАТ ЭТИШ
4.5.1. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш фақат навбатчи ёки бунга ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг амалга оширили­ши мумкин. Иссиклиқ автоматикаси ва ўлчовчи ускуналарида ишлашга ижозат бериш тартиби бундан мустасно.
4.5.2. Рухсат иш жойини тайёрлашни ва ишлашга ижозат беришни бажарадиган шахсга телефон, радио, чопар орқали ёки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling