Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Иш жойи билан чегарадош ҳужра, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига «Тўхта! Кучланиш!»


Download 1.31 Mb.
bet27/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

5.2.5. Иш жойи билан чегарадош ҳужра, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур.
5.2.6. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарида фундаментларга ва алоҳида конструкцияларга ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда, иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган мустаҳкам ип ёки шнурлар билан орасида ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши зарур.
Арқонларни боғлаш учун мўлжалланган майдондан ташқаридаги, уларнинг ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан, қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Электр узатиш тармоқ ажраткичидан ташқари очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари тарафдан «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур.
Фармойиш билан очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди.
5.2.7. Ҳаво ва кабел электр тармоқларидан ташқари, электр ускуналарида иш бажариш учун тайёрланган иш жойларига «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилиши зарур.
5.2.8. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини қурилмаларида иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жойига чегарадош кучланиш остида бўлган участкалардаги конструкцияларга кўзга яққол кўринадиган «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйилиши зарур. Бу шиорларни ишлашга ижозат берувчи раҳбарлигида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин.
Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкциялар ёнидаги бошқа барча конструкцияларнинг пастига «Чиқма! Ўлдиради!» деган шиор осилади.
Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга «Шу ердан чиқ!» деган шиор осилиши зарур.
5.2.9. Иш ҳажми тўлиқ тамом бўлмагунча иш жойи тайёрлаш пайтида қўйилган тўсиқлар ва шиорларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш ман қилинади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling