Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ЭЛЕКТР МАЙДОНИ ТАЪСИРИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ


Download 1.31 Mb.
bet32/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

6. ЭЛЕКТР МАЙДОНИ ТАЪСИРИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ
ТАҚСИМЛОВЧИ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ВА ЭЛЕКТР УЗАТИШ
ТАРМОҚЛАРИДАГИ ИШЛАР
6.1. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва 330 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларидаги ишларни бажаришда ГОСТ 12.1.002-84 талабларига асосан ишчининг ушбу майдонда бўлиш вақти чегараланиб қўйилиши керақ
6.2. Электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиши вақти чегараланмайди. Электр майдони кучланганлиги 20 дан 25 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиши 10 минутдан ошмаслиги шарт. Электр майдони кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситаларини қўллаш керақ Бунда ишлаш муддати бир иш куни вақти билан чегараланади.
Электр майдони кучланганлиги 5 дан 20 кВ/м гача бўлган майдонда (маълум бир кучланганлик остида) бўлиши мумкин бўлган вақт Т соат, қуйидаги формула билан ҳисобланади, яъни

бу ерда, Е — назоратда бўлган электр майдонининг таъсирчан кучланганлиги, кВ/м.
Кўрсатилган формула билан электр майдони кучланганлиги 10 кВ/м бўлганда туриш вақти 180 минут, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса 80 минутни ташкил қилади.
Ушбу банд талаблари, ходимларга электр разряди таъсири бўлиши мумкинлиги батамом бартараф қилинган ҳолларда кучлидир.
6.3. Иш куни ичида ишчиларнинг электр майдонида бўлиш вақтини бир маротаба ёки бўлиб-бўлиб ишлатиш мумкин. Иш вақтининг қолган пайтида ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари ёки электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м дан кам бўлган майдонда бўлишлари керак.
6.4. Электр майдони кучланганлиги, ҳамда унинг таъсир майдони ва уни экранлаш чегараси ўлчаш натижалари билан белгиланади. Барча ҳоллардаги иш­ларни бажаришда одамлар бўлиши мумкин бўлган майдонни ҳамма жойида ўлчаётган ходим таъсиридан ташқаридаги жойда аниқ ўлчанадиган электр майдонининг кучланганлиги ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда кучланганликни ўлчаш қуйидагича амалга оширилиши шарт:
- ҳимоя воситалари йўқ пайтида—ер юзидан 1,8 метр баландликда;
- умумий ҳимоя воситалари ишлатилганда ер юзидан 0,5; 1,0 ва 1,8 метр баландликда ўлчаниши зарур.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситаларини бор-йўқлигидан қатьий назар) ишларда ўлчаш иш жойининг сатҳидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ток ўтказувчи ускуналар қисмидан 0,5 м узоқликдаги масофада ўлчаниши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling