Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти майдон кучланганлигининг энг юқори бўлган қийматини ҳисобга олиб белгиланади. 6.6


Download 1.31 Mb.
bet33/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

6.5. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти майдон кучланганлигининг энг юқори бўлган қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
6.6. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни ишлатиш мумкин: мустаҳкам ўрнатилган кўчма ва кўчирма экранлаш ускуналари; машина ва механизмларга ўрнатилиб, олинувчи экранлаш ускуналари; экранлаш комплектлари.
Экранлаш ускуналари ГОСТ 12.4 154-85 талабларини қониқтириши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчирма устахона ва лабораторияларда шунингдек темир-бетондан, ёки металл синчли темир-бетон билан ёпилган ғиштдан ишланган иморатларда, электр майдони бўлмаган тунука томлари ерга уланган иморатларда ишланганда у ерга ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
6.7. Қўчма ва кўчирма экранлаш ускуналари ўрнатилган жойларида ерга уланадиган қурилмаларга ёки уларга уланган металл конструкцияларга йўғонлиги камида 10 мм2 бўлган юмшоқ мис сим орқали ерга уланиши шарт.
Машина ва механизмларга ўрнатилган олинувчан экранлаш ускуналари уларга гальваник уланган бўлиши шарт.
Машина ва механизмлар ерга уланган тақдирда уларга ўрнатилган олинувчан экранлаш ускуналарини қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Алоҳида шахсий экран комплектларини ерга улаш махсус тагчармли ток ўтказувчи махсус оёқ кийимида бажарилиши керак. Изоляцион асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўшалма ва бошқаларда) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларни очиқ қўл билан (қўлқопсиз) тегиш керак бўлган ишларда, экранлаш кийимлари қўшимча қалинлиги 10 мм2 юмшоқ махсус мис сим билан ерга улаш ускуналарига ёки ушбу ускуналарга уланган металл конструкция­ларга уланиши шарт.
6.8. 1000 В кучланишгача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш мумкин бўлган ҳамда электр ускуналарини синаш пайтида (юқори кучланиш остида синов ўтказаётган ходимнинг фақат ўзи учун) ва электр кавшарлаш ишларида экранлаш комплектларни ишлатиш ман қилинади. Бундай ҳолларда ишлаётган ишчиларни экранлаш ускуналарини қўллаб ҳимоя қилиш шарт.
6.9. ¡чириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишланганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиб ташлаш учун ушбу ускуна ерга уланиши зарур. ¡чириб қўйилган, лекин ерга уланмаган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади. Шунингдек ердан изоляцияланган ҳолда қолиши мумкин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари ҳам ерга уланиши шарт.
6.10. Электр майдони таъсир доирасида турган ғилдираклари сиқилган ҳаво ёрдамида ишлайдиган машина ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт.
Ушбу транспорт воситаларини электр майдони таъсир доирасида ҳаракат қилганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи металл занжир уланган бўлиши зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling