Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


МУФТАГА ҚЎЙИЛАДИГАН БИРИКМА БИЛАН ИШЛАШ


Download 1.31 Mb.
bet46/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

13.4. МУФТАГА ҚЎЙИЛАДИГАН БИРИКМА БИЛАН ИШЛАШ
13.4.1. Муфтага қўйиладиган бирикма қопқоқли ва бурни бўлган махсус металл идишда эритилиши зарур.
Қопқоғи очилмаган банкадаги бирикмани эритиш ман этилади.
13.4.2. Муфтага қўйиладиган қайноқ бирикма, кавшарлаш қотишмаси билан ишлаганда брезент қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
Кийимнинг енги қўлқоп устига чиқарилиб енг ичидан бойланган бўлиши ёки тирсаккача кийиладиган қўлқопдан фойдаланиш керак.
Қайноқ бирикма ва эриган қотишмали идишни қўлдан-қўлга узатиш ман қилинади.
Уни қўлдан-қўлга узатишда ерга ёки мустаҳкам тагликка қуйиб узатиш зарур.
13.4.3. Муфтага қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани олдиндан қиздирилган металл таёқ ёки қошиқ ёрдамида аралаштириш зарур. Қизиган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди.
13.4.4. Йилнинг совуқ вақтларида қизитилган бирикмани муфтага қуйишдан олдин, уни иситиш зарур.
13.5. КАБЕЛЛАРНИ ЁТҚИЗИШ
КАБЕЛ ВА МУФТАЛАРНИ БОШҚА ЕРГА КЎЧИРИШ
13.5.1. Барабанни кабели билан ғилдиратганда ишчининг кийимларини барабан қисмларига илашиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш зарур.
Барабанни кабели билан фақат горизонтал текислик бўйича қаттиқ ерда ёки тормоз мосламаси бўлган тақдирда мустаҳкам тўшалган полда ғилдиратишга рухсат этилади.
Кабел, бўш барабан, механизм ва бошқа асбоб-ускуналарни чуқурни ўпирилиш призмаси ташқарисига ва хандақ четидан 1 метрдан узоқ ерга жойлаштириш керак.
13.5.2. Агар кабел қўлда ётқизиладиган бўлса, умумий ишчилар сони ҳар бир эркак учун кабел бўлагини оғирлиги 35 кг, аёл учун 15 кг ҳисобидан аниқланиши керак.
Иш брезент қўлқопда бажарилиши зарур.
13.5.3. Кабелни ётқизиш жараёнида ишчиларни қайрилиш бурчаклари ичида туриши ва бурчакларда кабелни қўлда ушлаб туриб узатиш ман қилинади. Бундай мақсадлар учун бурчак роликлари ўрнатилиши зарур.
13.5.4. Кабелни электр токи билан иститиш учун кучланиши 380 В-дан юқори бўлган трансформаторлардан фойдаланиш ман қилинади.
13.5.5. Кабелни ва муфталарни бошқа ерга кўчиришни кабел тармоғи ўчирилганидан сўнггина бажарилиши зарур.
Кучланиш остида бўлган кабелларни бошқа ерга кўчириш, қуйидаги шартлар бажарилгандан кейингина рухсат этилиши мумкин:
- кўчирилиши керак бўлган кабелни ҳарорати 5°С-дан кам бўлмаслиги;
- кўчирилиши керак бўлган кабел бўлагидаги муфта ёғоч тахтага хомутлар билан қаттиқ маҳкамланган бўлиши;
- иш мобайнида диэлектрик қўлқоп кийиб, устидан механик шикастланишдан ҳимоя қилиш мақсадида брезент қулқоп кийиб ишланиши;
- ишлар кабел ётқизиш тажрибасига эга бўлган ишчилар томонидан V группага эга бўлган ходим назоратида бажарилиши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling