Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet47/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

13.6. ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИЛАГИ ИШЛАР
13.6.1. Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан холи ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва у ерлардаги тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар камида икки кишидан иборат ишчилар билан бажарилиши шарт. Электростанция ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва тунелларини III группали бир ходим кўздан кечириши мумкин.
13.6.2. Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд билан камида 3 ишчи, улардан иккитаси—хавфсизликни таъминловчи, иштирокида бажарилиши керак. Ишбошчи IV группага эга бўлиши шарт.
13.6.3. Ҳар бир цехда (районда, участкада) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларини рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан ер ости иншоотларига хизмат қилувчи ходимлар таништирилиши шарт.
Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада белгиланган бўлиши зарур.
13.6.4. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан олдин ва иш бажариш мобайнида табиий ёки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш шарт.
Табиий шамоллатиш камида иккита тушиш люкларини очиб уларни олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилиши зарур.
Мажбурий шамоллатиш 10-15 минут мобайнида вентилятор ёки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 м баландликка туширилган йўғон шланг ёрдамида ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур.
Шамоллатиш учун қисилган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади.
13.6.5. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик даражасини текширмасдан туриб у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни ҳаводаги хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходим амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасдиқланиши шарт.
Газларнинг бор-йўқлигини очиқ олов ёрдамида текшириш ман қилинади.
13.6.6. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда иш бошлашдан олдин маҳаллий шароитга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача ишлатилиши керақ Бунда хавфли газ бор-йўқлигини текширмаслик мумкин.
13.6.7. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак бўлган икки люк ёки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар ўрнатилган ёки огоҳлантирувчи белгилар қўйилган бўлиши керак.
13.6.8. Қудуқларни очаётганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қалпоқларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур.
Очилган қудуқлар атрофига тўсиқлар қўйилиши ёки ён берисига огоҳлантирувчи белгилар қўйиш шарт.
13.6.9. III группали бир ходимни страховка арқони бўлган ҳимоя камарини тақиб қудуқ ичида туришига ва ишлашига рухсат берилади.
Ҳимоя камарига қўшимча елка камари боғланган бўлиб, уни орқа белидаги кесишган жойига ўрнатилган металл ҳалқага страховка арқони боғланган бўлиши керак.
Арқонни бошқа учини страховка қилувчи ишчидан бири ушлаб туриши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling