Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси
Жойнинг геология, литологияси ва геоморфологияси
Download 0.56 Mb.
|
жонибек хисобот
2.3. Жойнинг геология, литологияси ва геоморфологияси
Тошкент вилояти релъефи жиҳатидан мураккаб орографик тузилишга эга бўлиб, асосан тоғ олди қия текисликларда ва кучсиз даражада акс этган тўлқинсимон паст баландликларда жойлашган. Геоморфологик нуқтаи назардан Оҳангарон дарёсининг I-II-III-террасалардаги пролювиал, аллювиал- пролювиал, пролювиал-делювиал шунингдек лёссли ва лёссимон ётқизиқлардан ҳосил бўлган паст тоғлар, тоғ оралиқ водийси, тоғ олди ва тоғ ости текисликлари, қия текисликлар, турли даражада акс этган тўлқинсимон, ўр-қирли паст баландликлардан ҳамда Оқсой ва Шоввозсой ёйилма текисликларидан иборат. Паст ва ўрта тоғлар денгиз сатҳидан 1100-1800 метр баландликда жойлашган бўлиб, асосан тоғ жигарранг ва тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган. Паст ва ўрта тоғлар делювиал, пролювиал ётқизиқлардан иборат бўлиб, баъзан лёссимон ётқизиқлар ҳам учрайди. Механик таркибига кўра, лойли ва оғир қумоқлардан иборат тупроқлар тарқалган. Паст ва ўрта тоғлар тик бўлиб, баъзан 12-18º гача бўлган нишабликлар учрайди. Паст ва ўрта тоғларда суғориладиган ерлар жуда кам, асосан лалми ва яйлов ерлар жойлашган. Тоғ олди ўр-қирсимон текислиги денгиз сатҳидан 500-1100 метр баландликда жойлашган бўлиб, пролювиал-делювиал, лёссимон ётқизиқлардан ташкил топган, асосан кам ва ўрта ювилишга учраган баъзи жойларида кучли ювилишга учраган нишаблик 2-5º, 5-8º дан иборат қияликлар шимол, шимолий ғарб ва жанубга қараган. Тоғ олди ўр-қирли текислигида, асосан типик бўз тупроқлар тарқалган. Чирчиқ дарёсининг юқори IV-V- қайир усти террасаларида лёссимон ётқизиқлар қаторида учламчи давр гипслашган ётқизиқлар ҳам учрайди. IV-V- қайир усти террасалар релъефи кучли бурмаланган, кенг тўлқинсимон тоғ ости текисликдан иборат, қирлардаги лёссимон ётқизиқларининг қалинлиги, айниқса юқори қисмларида 12-15 метрдан бошлаб, пастга қараб уларнинг қалинлиги 40-50 метргача етади. Чирчиқ дарёсини III - қайир усти террасаси аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган, релъефига кўра кенг тўлқинсимон, қисман сувли (ирригацион) ювилишга учраган. Бу ерларда типик бўз ва қисман бўз - ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Чирчиқ дарёсини I-II - қайир усти террасалари асосан, аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган. Орасида лой, қум ва 1-2 метрдан айрим жойларда, айниқса I- қайир усти террасада 40-60 см шағал билан тўшалган. Тупроқ юза қисмида кам, баъзан ўртача даражада тош аралашган. Умуман олганда, Чирчиқ дарёсининг аллювиал ётқизиқлари, Ангрен дарёсининг ётқизиқларига ўхшаш бўлиб, нисбатан дағал, йирик қатламли ва тўшалган шағалли, қумли қатламлар юзага яқин жойлашган. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling