Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Ўрганилган ҳудуднинг географик ўрни, геологик, геоморфологик табиий шароитлари


Download 0.56 Mb.
bet4/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
жонибек хисобот

2. Ўрганилган ҳудуднинг географик ўрни, геологик, геоморфологик табиий шароитлари
2.1 Худунинг географик ўрни, геология ва геоморфологияси
Тошкент вилояти республикамизнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб Ғарбий Тяншаннинг тоғли ва тоғ олди худудларини эгалаган. Тошкент вилоятининг худуди 42˚ 17'дан 40º 15' оралиғидаги шимолий кенгликда ва 68º 39' ва 71º 02' шарқий узунликда жойлашган бўлиб, шимолида ва шимолий ғарбий чегаралари Қозоғистон республикаси, шарқда ва жанубий шарқда Қирғизистон республикаси ва Фарғона вилояти, жанубда Тожикистон республикаси ва ғарбида Сирдарё билан чегарадош .
Тошкент вилояти Чотқол, Қурама, Писком, Угом тоғларининг чекка қисмларида ва бир қатор кичик тоғ тизмаларининг тоғлар мужассамлигида табиий иқлим шароити бўйича юқорида айтилган тоғлар Тошкент вилоятининг шимолий шарқида жойлашган . Тоғлар мужассамлигидаги иқлим шароитига эга .Ғарбга томон баланд тоғлар тугаб лёсс ётқизиқларининг дўнгсимон адирликлардан иборат . Тоғ этакларидаги лёсс ётқизиқли текисликларни Чирчиқ- Охангарон дарёларининг кенг водийларини ювиб туради. Бу худуд Тошкент вохаси таркибига кириб, ғарбда Сирдарёнинг водийлари билан чегараланган . Бу худуд Турон паст текислигининг юқори поясига хамда ғарбий Тяншан поясига киради . Тошкент вилояти худуди тўлиқ Сирдарёнинг ўрта оқими хавзасида жойлашган бўлиб эркин холатда Чирчиқ- Охангарон хавзаси дейилади.
Чирчиқ-Охангарон дарёси Сирдарёнинг ўнг ирмоғи, ғарбий Тяншан тоғининг бошланғич йирик дарёларининг олдида жойлашган тоғ қисмида кўпгина ирмоқлар ва сойлардан иборат.Чирчиқ-Охангарон бу иккита дарё Тошкент вилоятининг суғориладиган ерларини сув билан таминлайди. Хозирги кунда бу дарёларда сувларни сақлаб туриш сув омборлари қурилган .Тошкент вилояти иқлим шароитига кўра Ўрта Осиё –Турон паст текислигининг тупроқ иқлим провинциясига киради (И.П.Герасимов 1933).
Б.П.Алисов ва бошқаларнинг (1952) такидлашича Тошкент вилояти шимолий ярим шарнинг суб-тропик иқлим шароитли худудига таъллуқли эканлигини айтганлар.
Бу ҳудудга совуқ иқлим шамоллари кириб келишига тоғ тизмалари ўз таъсирини ўтказиб сусайтиради. Чирчиқ –Охангарон хавзаси тупроқ иқлим окуруги бўйича алохида ажратилган. Совуқ ҳаво оқими пасайиб, нам ҳаво оқими айниқса қишги даврда юқори намгарчилик кузатилади.
Вилоятнинг текислик ва тоғ олди худудларида йиллик ёғин миқдори 300-500 мм, тоғли районларда 500-1000 мм, баъзан тоғли ҳдудларда 1500-1600 мм га етади (Генусов, Горбунов, Кимберг 1961).
Чирчиқ-Оҳангарон ҳудуди ҳозирги замон Чирчиқ-Оҳангарон водийсига бўлиниб, дарёнинг сувлари умумий дельтасини қуйи қисми томон оқади .
Бу ҳудуднинг дарё террасслари қуйидагича (қуйи террасса) қайир, биринчи ва иккинчи соҳил бўйлаб .
Чирчиқ дарёси соҳилининг кенглиги 0,5 км атрофида бўлиб, қумли – шағалли қатламлардан иборат.
Оҳангарон дарёсининг соҳили анча кенгроқ бўлиб 2 кмдан ортиқ масофани соҳил тупроқлари эгаллайди. Бу дарёларнинг 1- террассалари қисқароқ тупроқнинг юқори қатламининг механик таркиби енгил қумоқсимон.
Чирчиқ – Оҳангарон ҳудудининг асосий майдонларининг суғориладиган ерлари . Чирчиқ –Оҳангарон дарёларининг 2-террассаларида жойлашган . Тупроқ қоплами қалин мустаҳкам қатламли қум шағалли қатламлардан иборат. Юқори қатлами эса қумли –майда зарралардан иборат. Соз қумоқли қатлам қалинлиги 0,5 метрдан 2-3 метргача етади.
Ҳудуднинг геологик тузилишида Чирчиқ дарёси ҳосил қилган биринчи, иккинчи ва учинчи аллювиал пиллапоялар ҳамда вақтинча оқадиган мавсумий сойлар ҳосил қилган пролювиал ётқизиқлардан иборат. Бу ётқизиқлар турли қалинликдаги шағал, қум, чанг ва лой заррачалардан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги рельефга боғлиқ бўлиб, бир неча см дан тортиб, то бир неча м гача етиши мумкин.
Аллювиал ва пролювиал ётқизиқлар тўртламчи даврда ҳосил бўлиб, ерларнинг устки қатламини соз ва созсимон (лесс ва лессимон) ётқизиқлар ташкил қилади. Соз ётқизиқлар енгил, ўрта, оғир қумоқли механик таркибга эга бўлиб, заррачаларнинг асосий қисми чанг ва лой қолдиқларидан иборатдир. Уларнинг таркибида чанг заррачалари 40-50%, лой заррачалари эса 20-30% ни ташкил этади. Бу тоифадаги ётқизиқлар кулранг, серғовакли бўлиб, уларнинг миқдори 50-60% ни ташкил этади. Соз ётқизиқлар майда, донадор микро ва макроғоваклардан ташкил топган бўлиб, уларнинг таркибида карбонат бирикмалари, органик моддалар, минерал майда заррачалар билан эгалланган. Майда ғоваклар ва ёриқларнинг атрофида, яъни деворларида кальций ва карбонатли тузлар мавжуд.
Тўртламчи давр қатламларининг остки қисми неоген, палеоген даврга мансуб бўлиб, қумтош, шағал, қум ётқизиқлар ташкил қилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling